Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тақво билан вараъ орасидаги фарқ | Тазкия дарслари (252-дарс)

19:00 / 22.10.2023 873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:

Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани даф қилишдир.

Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби гумон нарсадир.

Тақво инсон ўзи сақланишни истаётган нарсадан ҳазир бўлишидан иборат бўлиб, у ила инсон ва у ёмон кўрган нарса орасида тўсиқ ҳосил бўлади. Вараъ эса оқибати қандай тугаши гумон бўлган нарсадан нафс­нинг жудо бўлишидир.

Қуръони Карим тақводорларга бир қанча башоратларни ваъда қилган, улар жумласига қуйидагилар киради:

Ёрдам, нусрат, икром, илм, ҳикмат, гуноҳларнинг ювилиши, ажрларнинг кўпайиши, мағфират, осонлик, ишнинг енгил кўчиши, ғам ва ташвишдан қутулиш, бу дунёда ризқнинг кенг бўлиши, охиратда азоб-уқубатдан нажот топиш, тавфиқ, мурод ҳосил бўлиши ва бошқалар.

Қуръони Каримнинг бир юз етмиш бешта оятида «тақво» сўзи келган. Мазкур оятларни ўрганиб чиққан уламоларимиз уларнинг қуйидаги сарлавҳаларга тақсимланишини мулоҳаза қилганлар:

Тақводорларнинг сифатлари ҳақидаги оятлар.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб мар­ҳамат қилади:

ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қиладиганлардир. Ҳамда сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир. Ана ўшалар Роббларидан бўлган ҳидоят узрадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина зафар топувчилардир» (2-5-оятлар).

Яъни Қуръони Карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир.

Қуръони Каримнинг яна бир сифати шуки, у

«тақводорларга ҳидоятдир».

Ҳидоят мақсадга эриштирувчи йўлни лутф билан кўрсатишдир. Тақводорлар эса уқубатга элтувчи нарсалардан сақланадиган шахслардир.

Демак, Қуръони Карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлиш керак экан. Тақвосиз қалбга Қуръони Карим ҳидоят солмайди. Кимки Қуръони Каримдан ҳидоят олибдими, демак, унда тақво бор экан.

Кейинги оятда мазкур тақводорларнинг сифатлари келади:

«Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қиладиганлардир».

Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳраманд бўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган. Биринчиси:

«ғайбга иймон келтирадиган».

Абул Олия ғайбга иймон келтиришнинг тафсирида:

«Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, набийларига, қиёмат кунига, жаннатига, дўзахига, мулоқотига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва қайта тирилишга ишонишдир», деган эканлар.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик одамларнинг мақтовини яхши кўриб, танқидини ёмон кўргани сабабли ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, давоми...

2135 17:00 / 15.01.2022
Аллоҳ Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки Улар мўминлар закотни адо қилгувчи кимсалардир Мўъминун сураси, 4оятrdquo. Абу Ҳурайра ривоят қилади Аллоҳ давоми...

2940 11:04 / 13.11.2018
Истиғфор ҳақида айтилган фикрларни баъзи бир кишилар нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса ҳам, уларни кечиши осон экан, деган хаёлга келиш мумкин. давоми...

5264 05:00 / 28.02.2017
1530 йилларда Афғонистон ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларига Шерхон номли адолатли подшоҳ ҳукмронлик қилган. У кишининг ҳукмронлик вақтида қўшинлари мамлакат давоми...

6842 17:16 / 06.06.2017