1440 йил 18 жумадис сони | 2019 йил 23 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Тазкия

Закот берганларга қиёмат азоби йўқ!

11:04 / 13.11.2018 966 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:

Улар (мўминлар) закотни адо қилгувчи кимсалардир (Мўъминун сураси, 4-оят)”.

 Абу Ҳурайра ривоят қилади:

Аллоҳ Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам дедиларки:

Олтини ё кумуши бўла туриб, буларнинг закотини бермаган кимсалар учун, қиёмат содир бўлганда, чўғдек қизиган сочлар тайёрланиб, шу сочлар устида жаҳаннам оташида қиздирилурлар, қиздирилган сочлар уларнинг ҳар ёғинй доғлаб ташлагай!

Аллоҳ буюради:

Олтин-кумушини босиб ўтириб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хуш-хабарини» етказинг!

У кунда (қиёматда) ўша олтин-кумушни жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва кетларига тамға босилиб: «Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар! дейилур (Тавба сураси, 34-35-оятлар.)

Аллоҳ Расули огоҳлантирадилар:

“Вой бўлсин у бойларнинг ҳолигаки, камбағаллар улар ҳақида шундай гувоҳлик берадилар:

– Бизга зулм қилдилар. Зиммаларидаги фарз бўлган закотни бермадилар.

Камбағалларнинг бу сўзидан сўнг Аллоҳ ҳам айтади:

– Эй фақирлар! Иззатим ва Жалолим ҳаққи, мен сизларга яқинман, улардан (бойлардан) узоқман. Сўнг Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шу оятни ўқийдилар:

“Молларида камбағалларнинг ҳақи ҳам борлигини таниганлар бундай эмаслар” (Маориж сураси, 24-25-оят).

Ривоят қилишларича, меърож кечаси Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам заҳар-заққум тиканакларни зўрлаб едириш учун ҳайдаб кетилаётган, олд ва орқалари қасмоқ сурувлар каби сурилиб бораётган бир тўда инсонларни кўрадилар. Жаброилдан булар кимлигини сўрайдилар. Саволга шундай жавоб оладилар:

“Булар молларининг закотини бермаганлардир!”

Аллоҳ уларга асло зулм этмади. Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас.

Тобеинлардан бир жамоа Абу Синонни зиёрат қилгани боради. Салом бериб ўтиришгандан сўнг Абу Синон уларга:

– Бир қўшнимиз бор эди. Акаси ўлди. Келинг, сизлар билан бирга уларникига чиқайлик, таъзия билдирайлик! – дейди.

Ҳодисанинг бундан бу ёғини жамоада бўлган Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбийдан эшитайлик:

– Абу Синондан бу сўзни эшитган заҳоти баравар ўрнимиздан турдик ва айтган қўшнисиникига чиқдик. Акаси ўлган бу одам аччиқ-аччиқ йиғлар, фарёд кўтарарди. Унга тасалли бериб, сабр-тўзим тиладик, лекин у на таскин топар, на сабр қилар эди. Шунда унга:

– Билмайсанми, ўлим ҳақ, у ҳаммамизнинг бошимизда бор, ундан қутулиш йўқ, – дедик.

Дедики:

– Ҳа, биламан, ўлим ҳақ. Мен унга йиғлаётганим йўқ. Акамнинг кеча-кундуз тортаётган азобига йиғлайман.

Биз: «Аллоҳ сенга ғойибдан хабар бердими, аканг азоб тортаётганини қаёқдан биласан?» – деганимизда, у шуларни тушунтирди:

– Йўқ, Аллоҳ менга ғойибдан хабар бермади. Лекин акамни дафн этиб, қабрига тупроқ тортганимиздан ва тобуткашлар чиқиб кетгандан кейин, мен бир оз мозор бошида ўтирдим.

Ўшанда акамнинг мозоридан бир овоз чиқди:

– Оҳ! Мени ёлғиз қолдирдилар, қийналиб кетдим, –- дер эди акам. Мен рўза тутардим, намоз ўқирдим. Нечун менга бу азоблар?!

Бу сўзлар мени йиғлатди. Акамнинг ҳолини кўриш учун қабрини очдим. Кўрганим нима бўлди денг? Лаҳаднинг ичини олов қоплаганди. Акамнинг бўйнида оловдан бир маржон бор эди. Жигарлик қилиб, раҳм-шафқат билан қўлимни узатдим, бўйнидан бу олов маржонни олиб ташламоқчи бўлдим. Қўлларим, бармоқларим куйди (У шундай деб, бизга қўлини кўрсатди. Чиндан ҳам қўли қоп-қора бўлиб куйган эди).

Шундан кейин яна қабрга тупроқ уйиб, акамни қолдириб келдим. Акамнинг бу ҳолига мен йиғламай, ким йиғласин, жигар-бағрим эзилиб кетди!

У одамдан: «Аканг нима иш қиларди? – деб сўрадик. – Қайси фарзларни адо этмасди?»

Дедики:

– Молининг закотини бермасди. Биз ҳам:

– Бу ҳодиса Аллоҳнинг:

“Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак! (Барча жонли-жонсиз нарсалар кетар ва) осмонлару ер мерос бўлиб Аллоҳнинг ўзига қолур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Оли Имрон сураси,180-оят), – деган оятини тасдиқлайди, акангнинг азоби тезлик билан қабрдаёқ бошланибди, энди яна қиёматгача давом этади! – дедик.

Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбий давом этади:

– Сўнгра у ердан турдик. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатдош ҳамсояси саҳоба Абу Зарникига бориб, бўлган воқеани айтиб бердик ва: «Биз ҳайронмиз. Яҳудий ва насронийларнинг ўликлари бошида нега бундай ҳодисалар содир бўлмайди?» – дедик.

Абу Зар: «Аллоҳ сизга бундай ҳодисани аҳли иймонда кўрсатганки, ибрат олинг», – деди.

Аллоҳ буюрадики:

“Сизларга Парвардигорингиздан хужжатлар келмишдир.

Ким кўрса, ўзи учун кўрар. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зиёндир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман (Анъом сураси, 104-оят)”.

Нақл этилишича, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам билдирдиларки:

– Аллоҳнинг назарида, молининг закотини ва ушурини бермаганлар малаклар ва пайғамбарлар тилида лаънат билан ёдланадилар. Калимаи шаҳодатлари қабул этилмайди.

Молининг закотини ва ушурини берганлар нақадар бахтли бўлишларини билсайдингиз! Уларга закот бермаганлар азоби йўқ, қиёмат азоби йўқ! Нақадар бахтли бўладилар улар! Ким молининг закотини берса, Аллоҳ унга қабрда азоб торттирмайди, вужудини жаҳаннам оташида ҳаром қилмайди, улар савол-жавобсиз тўппа-тўғри жаннатга кирадилар ва қиёмат кунининг шиддатли сувсизлигига маъруз бўлмайдилар...


Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” асаридан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТАРИҚАТЛАРЗамони саодатда ва ундан кейинги дастлабки вақтларда ақоид, фиқҳ ва бошқа исломий илмлар қатори тасаввуф ҳам алоҳида ажраб чиққан эмасди. Ўша даврдаги давоми...

1694 10:57 / 17.08.2018
32Ҳикмат Ўзингда яширинган айбларни кўришга интилишинг, сендан тўсиб қўйилган ғайбларни кўришга интилишингдан яхшироқдирrdquo Одамларнинг қалбларига, давоми...

963 05:00 / 01.03.2017
Қачон Аллоҳ сенга тоатни ва Ўзи ила ундан тоатдан беҳожат бўлишни ризқ қилиб берса, билки, батаҳқиқ, У Зот сенга ошкора ва пинҳона неъматларини мукаммал қилиб давоми...

956 05:00 / 07.03.2017
Қуёш чиққандан кейин икки ракъат ишроқ намози ўқилади.Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бомдод давоми...

599 15:00 / 04.12.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat