Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (212-дарс) Ислом — енгиллик дини эканлигига далил

19:00 / 05.01.2023 1657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَتِ امْرَأَةٌ مِنْ بَنِي عَبْدِ الْأَشْهَلِ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ لَنَا طَرِيقاً إِلَى الْمَسْجِدِ مُنْتِنَةً فَكَيْفَ نَفْعَلُ إِذَا مُطِرْنَا؟ قَالَ: أَلَيْسَ بَعْدَهَا طَرِيقٌ هِيَ أَطْيَبُ مِنْهَا؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: فَهَذِهِ بِهَذِهِ.

Бани Абдул Ашҳаллик бир аёл деди:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак, қандай қиламиз?».

«Ўшандан кейин ундан покроқ йўл йўқми?» дедилар.

«Бор», дедим. У зот:

«Ана ўша буниси билан (суришиб кетади)», дедилар».

Бу ҳадисда мусулмонларнинг, хусусан, муслима аёлларнинг покликка қанчалар эътибор беришларини кўрмоқдамиз. Улар бундан ўн тўрт аср олдин ҳам ҳатто ёмғир ёққанда кўчада кийимларига сачраши мумкин бўлган лойдан эҳтиёт бўлишга уринганлар.

Бани Абдул Ашҳал қабиласига мансуб бўлган бир саҳобия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак, қандай қиламиз?» деди».

Демак, ўша савол берган аёлнинг уйидан масжидгача бўлган йўл тоза эмас, агар ёмғир ёғиб қолса, юриш қийинлашиб, йўлда кийимларга нопоклик аралаш лой сув сачраши мумкин экан.
Шундай ҳолат содир бўлса, мусулмон кишининг кийими нима бўлади? Ундай кийимни ювиш керакми? Ёки бошқа йўл борми? Бу саволга жавоб беришдан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам савол берган аёлнинг ўзига:

«Ўшандан кейин ундан покроқ йўл йўқми?» дедилар. Яъни, ўша сассиқ – нопок йўлдан кейин ундан кўра тозароқ йўл йўқми, деган эдилар, у аёл:

«Бор», деди.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ана ўша буниси билан суришиб кетади», дедилар. Яъни, ифлос йўлда теккан нопок нарсалар тоза йўлдаги пок ерга тегиб, покланиб қолади.

Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифдан келиб чиқиб, «Кўчанинг лойи кийимга сачраса, узрли, фақат айнан нажас нарса тегмаса бўлди», деганлар.

Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга йўлдан теккан нарса учун таҳорат қилмас эдик», деганлар.

Бу ҳам Ислом дини енгиллик тарафдори эканлигининг далилидир.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдиларда, бошларининг олд қисмига, саллаларига ва икки давоми...

2087 19:00 / 19.04.2023
Аллоҳга тавба қилишнинг фазли 11тавсия Ағарр ибн Ясор Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй одамлар, Аллоҳга тавба давоми...

4659 05:00 / 28.02.2017
иккинчи мақолаУшбу мавзуга боғлиқ биринчи мақоламизнинг давоми ўлароқ кейинчалик мусулмонлар ичида ҳам бу ҳақда турли фикрларни айтган кишилар чиққан. давоми...

3534 15:30 / 22.04.2020
. . Абдуллоҳ ибн Файруз адДайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбнинг давоми...

3928 13:30 / 22.07.2020