Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (122-дарс). Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг!

16:40 / 03.02.2021 4347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримнинг исмларидан бири «Китоб»дир. Шаръий манбаларда, мисол учун фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмлардаги баҳсларда «Китоб» дейилса, Қуръони Карим тушунилади.

Аллоҳ жалла шаънуҳу:

قَالَ اللهُ جَلَّ شَأْنُهُ: وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ

«Ва Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинглар ва тафриқага тушманглар», деган.

Ушбу оятдаги «Аллоҳнинг ипи»дан мурод Қуръон ва шариатдир. Аллоҳ таоло мусулмонларни Аллоҳнинг Китобини ва шариатини маҳкам тутишга, тафриқага тушиб, ихтилоф қилмасликка амр қилмоқда. Бу оят бобнинг айни муроди бўлганлиги учун муаллиф шу оятни келтирдилар.

Энди «Оли Имрон» сурасидаги ушбу ояти каримани батафсил ўрганиб чиқайлик:

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз» (103-оят).

Ояти каримадаги «Аллоҳнинг арқони» деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон арқонни маҳкам ушласа, қутулиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан-бир чораси Қуръони Каримни маҳкам ушлашдир. Шундагина инсон нажот топади. Мусулмон уммати нажот топиши учун барча бир бўлиб, Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони Каримни маҳкам тутишлари лозимдир.

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг».

Бу оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштириш шиоридир. Қуръони Карим Аллоҳнинг арқони эканлиги ҳақида жуда ҳам кўп ҳадислар келган.

Имом Табароний Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Аллоҳнинг Китоби Унинг осмондан ергача тортилган арқонидир», деганлар.

«...ва бўлиниб кетманг».

Аввал бирлашишга чақириб туриб, ортидан бўлинмасликка амр келяпти. Шундан ҳам бу ишнинг нақадар муҳим эканлигини билиб олса бўлади.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом: «Албатта, Аллоҳ сизлар учун уч нарсага рози бўлади ва уч нарсани ёмон кўради. Унинг Ўзига ибодат қилиб, ширк келтирмаслигингиз, барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутиб, бўлиниб кетмаслигингиз ва сизга ишбоши бўлган шахсга насиҳатда бўлиши­нгиздан рози бўлади. «Деди-деди» дейиш, кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради», дедилар.

Тафсирчи олимларимиз: «Мусулмонлар иттифоқ бўлсалар, хато қилмасликларининг кафолати берилган», дейдилар.

Минг афсуслар бўлсин, мусулмонлар ушбу ояти каримага амал қилмаганликлари, Аллоҳнинг ипи бўлмиш Қуръонни барчалари бирлашиб маҳкам тутмаганликлари, кўплаб бўлинишлар, ихтилофлар қилганликлари учун бошларига битмас-туганмас бало-офатлар ёғилмоқда. Аллоҳнинг бир оятига амал қилинмагани учун шунчалар мусибатлар бўлса, кўп оятларига амал қилмаганда нима бўлишини ўзимиз билиб олаверайлик.

 

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси каби, давоми...

2753 19:00 / 01.12.2021
.Қиёмат соати қачон бўлади, деган саволга бирданбир тўғри жавоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифда берган жавобларидир. Бу жавоб давоми...

4973 14:40 / 26.07.2019
Ризқ Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг давоми...

3629 14:00 / 10.06.2020
Нафс одоби ҳақида 18тавсияЗайдулхойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ яхши кўрган кишининг қандай сифатлари бор, У Зот яхши кўрмаган давоми...

5235 17:04 / 08.01.2017