Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (108-дарс). Нафснинг шаҳватлари фақат ёмонликдан иборат эмас

13:00 / 31.10.2020 2540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафснинг шаҳватлари фақат ёмонликдан иборат эмас. Улардан фойда ҳам бор. Таом шаҳвати бўлмаса, ғизо тановул қилинмас эди. Жинсий шаҳват бўлмаса, насл қирқилар эди. Шаҳватларнинг ортиқчаси ва туғёнга кетиш қораланади.

Баъзи кишилар мана шу ўлчовни фаҳмламасдан, нафс хоҳлайдиган барча нарсани тарк қилишга ўтадилар. Бу нафснинг ҳаққини поймол қилишдан иборат бўлган зулмдир.

Нафснинг ҳам ҳаққи бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Нафсингнинг сенда ҳаққи бор», деганлар. Нафсга зулм қиладиган қавмлардан баъзиси: «Бунча йилдан бери нафсим талаб қилса ҳам, фалон нарсани тановул қилмайман», дейди. Бу ҳалолдан бурилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига хилоф қилишдир. Ул зот иштаҳа тортадиган ширинлик, асал ва бошқа нарсаларни тановул қилар эдилар. Илми озлигидан нафси иштаҳа тортган нарсани тамомила ҳаром қилган зоҳидга эътибор берилмайди. У адолатдан кўра зулмга яқинроқдир.

Иштаҳа тортадиган нарсага етишиш қийин бўлганда, уни тарк қилинса ҳечқиси йўқ. Мисол учун, уни топиш учун макруҳ йўлга кириш зарур бўладиган ёки уни тановул қилганда бўшашиб кетиб, нафс доимий равишда тама қиладиган бўлиши хавфи бор ҳолатлар.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилишларича, Ҳотамул Асомнинг қарамоғида фарзандлари кўп эди. Унинг ўғил ва қизлари кўп бўлишига қарамасдан бир дона ҳам егулик дондуни йўқ эди. Бир куни у давоми...

2819 05:00 / 01.03.2017
Зоҳидликнинг биринчи даражаси борига масрур, йўғига маҳзун бўлмасликдир. Зоҳидликнинг иккинчи даражаси мансабни мадҳ қилувчи ҳам, сўкувчи ҳам унинг олдида давоми...

1380 19:00 / 09.04.2023
Аллоҳ таъоло сени сабаблар оламида турғазиб қўйган пайтда сенинг тажридни ихтиёр қилишинг, бу нафснинг махфий истакларидандир. Аллоҳ таъоло сени тажрид ҳолатида давоми...

3377 05:00 / 01.03.2017
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фарзандларидан бирига .Болагинам Аллоҳ таолодан шундай хавф қилгинки, агар сен Унинг ҳузурига ер аҳлининг барча ҳасанотларини давоми...

1327 19:00 / 08.10.2023