1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳотамул Асомнинг ҳажга бориши

05:00 / 01.03.2017 2806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилишларича, Ҳотамул Асомнинг қарамоғида фарзандлари кўп эди. Унинг ўғил ва қизлари кўп бўлишига қарамасдан бир дона ҳам егулик дон‑дуни йўқ эди. Бир куни у дўстлари билан ўтириб, ҳаж ҳақида суҳбатлашди. Кейин у ҳаж қилишга қизиқиб қолди. Фарзандлари олдига кириб уларга: "Бу йил Аллоҳнинг уйини ҳаж қилишга отангизга изн берсангиз, келгуси ишларингизда муваффақият сўраб, сизларни дуо қиларди", деди. Аёли ва болалари: "Ҳеч нарсангиз йўқ бўла туриб ва бизни мана шу камбағал ҳолатда қолдириб қандай ҳаж қиласиз", дейишди. Кичик қизи: "Агар отамга рухсат берсангиз нима бўлади? Бу сизларни ташвишга солмайдику?! У кишини ўз ҳолига қўйинглар, хоҳлаган жойига кетаверсинлар. Отамиз ризқ берувчи эмас, балки, ризқни узатувчи киши холосдир", деган эди, улар Аллоҳга қасамки кичкина тўғри гапирди. Эй отажон! Хоҳлаган жойингизга кетишингиз мумкин, дейишди. Ҳотамул Асом барвақт турди, эҳром боғлаб сафарга чиқди. Хонадон аҳли уйғонишди. Қўшнилари кириб: "Қандай қилиб рухсат бердинглар", деб танбеҳ беришди. Дўстлари ва қўшнилари ундан айрилганларига афсус надомат қилишди. Болалари кичик қизга: "Биз гапираётганимизда сен жим турганингда эди", деб маломат қилишди. Кичик қиз осмонга қараб: "Илоҳим, Саййидим, Мавлоим! Ўз фазлинг билан бу қавмга уларни зое  қилмаслигингни, уларни умидлари пучга чиқмаслигини тушунтириб қўйгин, уларни олдида мени ҳам хижолатга қўймагин!", деб нола қилди.

Улар мана шу ҳолатдаликларида шаҳар амири ов қилиб ўтиб қолди. У асҳоби ва аскарларидан ажралиб қолган эди. Амир чанқаб қолиб солиҳ киши Ҳотамул Асомни уйи олдидан ўтди. Улардан сув сўраб эшик қоқди. Ким? Деб сўрадилар. Сув сўраб эшигингиз олдида амир турибди, деди. Ҳотамнинг аёли бошини осмонга кўтариб: "Аллоҳим, Саййидим! Сенга ҳамд бўлсин! Кеча оч ҳолатда тунагандик, бугун эса эшигимиз олдида амир сув сўраб турибди. Кейин у янги  кўзани сувга тўлдириб, амирга узатиб: "Бизни маъзур тутасиз", деди. Амир кўзани олиб сувдан ичиб мазза қилди. Бу амирни ҳовлисими? деди. Йўқ, бу ҳовли Ҳотамул Асом исми билан танилган Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бириники", деб айтишди. У ҳақда эшитгандим, деди амир. Вазир: "Эй саййидим! Эшитишимча, у кеча ҳажга эҳром боғлаб, сафар қилиб кетибди. Аммо оиласига бирор нарса қолдирмабди. Хабарлашларига кўра кеча улар оч ҳолатда тунабдилар", деди. Амир: "Биз ҳам уларга қийин қилибмиз. Биз кабилар улар кабиларга қийинлик қилиши мурувватдан эмас", деди. Кейин амир камарини ўртасидан ечиб, ҳовлига отди. Сўнгра аъёнларига: "Ким мени яхши кўрса камарини ташласин", деди. Барча аъёнлар камарларини ечиб, ҳовлига отдилар. Кейин жўнаб кетдилар. Вазир оила аҳлига: "Ассаламу алайкум, мен тезда бу камарларга пул билан қайтаман", деди. Амир тушгунига қадар вазир камарларга кўп пул тўлаб, аскарларга камарларини ҳам қайтарди. Буни кўрган кичик қиз қаттиқ йиғлади. Нимага йиғлаяпсан, Аллоҳ бизга кенглик қилганига хурсанд бўлишинг керак‑ку?" дейишди. Кичик қиз: "Эй она! Мени йиғлашим кеча оч тунаган ҳолимизга, махлуқ бўлган бир инсоннинг битта назари камбағалликдан бой қилди. Агар Карамли Яратувчини Ўзи бизга назар солса кўз очиб юмгунча ҳам бизни бировга ташлаб қўймайди. Аллоҳим отамизга назар солгин ва унинг ишларини Ўзинг ўнглагин. Бу улар билан бўлган ҳодиса эди, аммо оталарини иши нима бўлди. Ҳотам эҳром боғлаб чиққач бир қавмга дуч келди. Қўшин амири касалликка чалинган эди. Унга табиб қидириб тополмадилар. Ораларидан солиҳ кишини сўрашганди атрофдагилар Ҳотамни кўрсатишди. Ҳотам амирни олдига кириб, у билан суҳбатлашди ва унинг ҳаққига дуо қилди. Амир шу заҳоти касалидан тузалди. Амир унга от, таом ва ичимлик берди. У оиласини ўйлаб уйқуга кетди. Унга тушида: "Ким биз билан муомаласини тўғриласа, биз ҳам у билан муомаламизни тўғрилаймиз, деб, оиласи билан бўлган ишни хабари берилди. У Аллоҳга ҳамд ва сано айтишни кўпайтирди. Ҳаж амалларини бажариб уйига қайтди. Болалари уни кутиб олишди. Ҳотам кичик қизини бағрига босди.

Ҳумайро.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вирдлар тонг саҳардан бошланади. Субҳ чоғи шарафли ва баракали вақтдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Таквир сурасида субҳ ила қасам ичган.Нафас олиб кириб келган давоми...

5001 13:30 / 27.06.2020
АЛЛОҲ БИЛАН УНСУ УЛФАТДА БЎЛИШ ВАЛИЙ ЗОТЛАРГА БЕРИЛГАН НЕЪМАТДИРАҳмад ибн Ҳанбал агар тунда ибодат билан бедор бўлмайдиган талабани кўрсалар уни таълим олишдан давоми...

3284 05:00 / 01.03.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар давоми...

3051 12:35 / 20.10.2018
Ҳар бир мўминмусулмон сунний тасаввуфни йўлга қўяр экан, фақат муридчиликдан иборат эмаслигини англаб етмоғи лозим. Зеро, шайхга келиб қўл бериш ва баъзи давоми...

5971 15:30 / 16.11.2019