1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажойиб ечим

08:00 / 19.09.2020 3053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Ҳасандан ривоят қилинади: «Ўғрилар бир кишининг уйига кириб, қимматбаҳо нарсаларини олишди, чиқиб кетаётиб, уй эгасига «Бирон кишига айтсам, хотиним уч талоқ бўлсин» деб қасам ичиришди. У ҳар куни бозорда ўзининг буюмлари сотилаётганини кўриб, ичи эзилар, лекин ичган қасами туфайли ҳеч кимга бу ҳақда айта олмасди. Ниҳоят, у мол аччиғида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан маслаҳат сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ «Маҳаллангнинг имоми билан муаззинини чақириб кел», дедилар. Улар келгач, «Аллоҳ бу кишига буюмларини қайтаришини истайсизларми?» деб сўрадилар. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. «Ундай бўлса, ўзингиз билган ўғрию муттаҳамларни масжид ёки бирор ҳовлига тўплаб, битта-битта чақирасизлар. Ҳар бирини бу кишига кўрсатиб, «Мана бу ўғрими?» дейсизлар. Ўша кунги ўғрилар бўлмаса, «Йўқ, булар эмас» дейсиз, ўшалар бўлса, индамайсиз. Бу киши индамаган одамни ушлайсизлар» деб, масалани ечиб бердилар. Ўғрилар ушланди, бу киши уларнинг ўғри эканини айтмади, шунинг учун талоқ тушмади. Ўғирланган нарсалар эгасига қайтариб берилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Дунёга келган ҳар бир инсоннинг умри вақт кўринишида тўхтовсиз ўтиб боради. Бу дунёдан кетиш муддати етганда унга бўйсуниб, дунёни ташлаб кетишдан ўзга чора давоми...

2765 15:08 / 23.10.2018
Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади .Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда давоми...

1077 08:09 / 28.08.2020
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади .Абу Сулаймон Доронийга .Бугун эрталаб тура олмадим. Бомдод намозининг икки ракъатини ҳам ўқий олмадим. Намозни ҳам давоми...

2361 08:07 / 14.05.2020
Отаонанинг ўзлари тарбияда намуна бўлсалар, бу фарзандлар тарбиясида самарали бўлиб, уларнинг қалбларига ижобий таъсир қилади. Зеро, гўдак, чақалоқ, бола давоми...

1973 11:02 / 16.07.2020