1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Сабр. Хасталик

14:15 / 22.10.2018 3096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб, жаннатига киришни истаса, нафсини дунёвий ҳою-ҳавасдан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда мусибатларига чидаб, сабр қилсин! Бу борада Аллоҳ буюради:

Аллоҳ мусибатларга чидаб сабр қилгувчиларни севади” (Оли Имрон сураси, 146-оятнинг сўнгги).

Сабр бир қатор ҳолларда зулумлидир.

1. Аллоҳга итоат қилишдаги сабр ва сабот.

2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр ва сабот.

3. Мусибатларга ва, айниқса мусибатга дучор бўлган илк онларидаги сабр ва сабот.

Ким Аллоҳга итоат қилишда сабр ва саботли бўлса, Аллоҳ унга қиёмат куни жаннатда ҳар бири ер билан кўк орасича келадиган уч юз даража беради.

Яна, ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишда сабр ва сабот кўрсатса, қиёмат куни У, унга олти юз даража беради. Ким дунёнинг машаққат ва мусибатларига чидаб, Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларига риоя қилса, У, жаннатда унга етти юз даража беради. 

Ақлли мусулмонга ярашадиган энг тўғри ҳаракат, бу – ҳар не суратда бўлса ҳам дунёда мусибатларга сабр қилмоқ ва ўз ҳолидан шикоят қилмасликдир. Чунки мусибатларнинг энг даҳшатлисига пайғамбарлар ва авлиёлар маъруз қолганлар. Жунайд Бағдодий (машҳур мутасаввиф) – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, дейди:

“Бало ва мусибат орифлар (донолар) учун қандил, Аллоҳ йўлини изловчилар учун омил, иймонлилар учун бир ислоҳчи, ғофиллар учун эса ўлим хабарчисидир. Киши мусибатга дучор бўлганда розилигини намоён этмагунча ва сабр қилмагунча иймондан маза топмайди”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадилар:

– Кимки бир кеча хасталансаю, сабр қилса ва Аллоҳга шикоятчи бўлмаса, онасидан туғилган кундагидай гуноҳларидан фориғ бўлади. Эй умматим, хасталанган пайтингизда Аллоҳга шикоят қилувчи бўлманг!

Маоз ибн Жабалдан нақл этилган бир хабар бундайдир:

– Аллоҳнинг бир мўмин бандаси хасталикка мубтало бўлган чоғида, Аллоҳ гуноҳларини ёзиб борувчи фариштага амр беради:

“Торт қаламни унинг дафтаридан! Савобларни ёзувчи фариштага шундай буюради: – Бандам қилган амалларнинг энг чиройлиларини ёз!” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бошқа бир хабар қуйидагича:

– Бирон иймонли банда хасталанган пайтида Аллоҳ унга икки малак юбориб, «Қараб боқинглар-чи? Бандам нималар деяпти!» – дейди.

Агар банда: «Алҳамдулиллоҳ», – деса, Аллоҳ ўзи бундан воқиф бўлади, яна малаклар ҳам бу сўзни Раббига етказадилар. Шунда Аллоҳ буюради: “Агар бандамни шу хасталик ҳолида ўлдирсам жаннатга қўяман. Агар шифо берсам зотини ва қонини покизароқ эт ва қонга айлантириб, гуноҳларини мағфират этаман!”

Ибн Ото дейди:

– Кишининг тўғри ё эгрилиги ва мўмин ё осийлига соғлик чоғида ва мусибат онида маълум бўлади. Агар соғ-саломат кунларида шукр қилсаю, мусибатга дучор бўлганида Аллоҳга қарши зорланаверса, у ғирт ёлғончилардандир. Агар бирон кимса катта олим бўлсаю, бошига андуҳ шамоллари тушганда, дучор бўлган шу балолар туфайли Аллоҳга қарши шикоятланса, унга на илми, на гўзал амаллари фойда беради.

Шунинг учун ҳам қудсий ҳадисда Аллоҳ буюради: “Кимки менинг тақдиримга рози бўлмаса, бошига тушган кулфатлар туфайли шикоятланса, у ўзига Мендан бошқа илоҳ топиб олсин!”

Абу Ҳомид Ғаззолий,

“Мукошафат-ул қулуб” асаридан    

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бахту саодат маънавий нарса бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди. Қанчалик билан қиёслаб бўлмайди. Хазиналарга сиғмайди. Олтинга ёки фунтга, рублга ёки долларга давоми...

3612 05:00 / 01.03.2017
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир. Баъзиларни амал қилиш учун ўрганиб чиқамиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

3819 05:00 / 28.02.2017
Ҳар бир банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларнинг энг хавфлиларидан яна бири мунофиқликдир.Араб тилида мунофиқликнинг англатувчи сўларнинг давоми...

5334 05:00 / 28.02.2017
Руҳий тарбия соҳасида бу икки сифат деярли доимо бирга зикр қилиб келинган. Баъзи ҳолатларда иккисини бир нарса деб тушунилгани ҳам мулоҳаза қилинади. Биз ўзимиз давоми...

1320 19:00 / 06.08.2023
Аудиолар

118750 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40709 14:35 / 11.08.2021