Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (117-дарс). Махси ва тахтакачга масҳ тортиш ва синдирувчилари (иккинчи мақола)

13:00 / 31.12.2020 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِشُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَلِحَاجَتِهِ فَاتَّبَعَهُ الْمُغِيرَةُ بِإِدَاوَةٍ فِيهَا مَاءٌ، فَصَبَّ عَلَيْهِ حِينَفَرَغَ مِنْ حَاجَتِهِ، فَتَوَضَأَ وَمَسَحَ عَلَى الْخُفَّيْنِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга чиққан эдилар. Муғийра орқаларидан идишда сув олиб бориб, ҳожатларидан фориғ бўлганларидан кейин қуйиб турди. Бас, у зот таҳорат қилдилар ва икки махсиларига масҳ тортдилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

وَعَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَمَسَحَ عَلَى الْخُفَّيْنِ، فَقُلْتُيَارَسُولَ اللهِ، نَسِيتَ؟ قَالَ بَلْ أَنْتَ نَسِيتَ، بِهَذَا أَمَرَنِي رَبِّي عَزَّوَجَلَّرَوَاهُ أَبُودَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам махсига масҳ тортдилар. Мен у кишига: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, унутдингизми?» дедим. 

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Йўқ! Сен унутдинг. Роббим азза ва жалла мени шунга амр қилган», дедилар». 

Абу Довуд ривоят қилган.

عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّالنَّجَاشِيَّ أَهْدَى إِلَىرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خُفَّيْنِ أَسْوَدَيْنِ سَاذَجَيْنِ، فَلَبِسَهُمَا ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَيْهِمَارَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир жуфт қора содда махси ҳадя қилди. Бас, у зот уларни кийдилар, таҳорат қилдилар ва масҳ тортдилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَكُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيسَفَرٍ فَأَهْوَيْتُ لِأَنْزِعَ خُفَيْهِ، فَقَالَدَعْهُمَا فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَيْنِ، فَمَسَحَ عَلَيْهِمَارَوَاهُ الثَلَاثَةُ.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир сафарда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зотнинг маҳсиларини ечмоқчи бўлиб, эгилдим. Шунда у зот: «Қўявер, чунки мен уни таҳоратли оёққа кийганман», дедилар ва унга масҳ тортдилар».

Учовлари ривоят қилишган.

Махсига масҳ тортиш таҳорат пайтидаги икки оёқни ювишнинг ўрнига ўтади. 

«Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишни англатади.

Шаръий истилоҳда эса сув билан ҳўлланган қўлни махсус оёқ кийимининг махсус жойидан махсус замонда силаб ўтказишга «махсига масҳ тортиш» дейилади.

Энди ушбу масалага оид матнни шарҳ қилишга ўтайлик.

Махсига масҳ тортиш кичик бетаҳорат кишига жоиздир. 

Масҳ тортиш таҳорати кетган одам янги таҳорат қилганда жоиз бўлган бир ишдир.

Fусл вожиб бўлган одамга эмас.

Бу ҳолдаги одам махсини ечиб, ғусл қилади. 

Унинг фарзи болдирдан пастга қўлнинг уч бармоғи миқдорида чизиқ тортишдир. 

Яъни махси ёки унинг ўрнига ўтадиган пойабзалнинг оёқ устини беркитиб турадиган қисмига уч бармоқ миқдорида масҳ тортса, фарзи адо этилган, масҳ ўрнига қўйилган бўлади.

Махсига масҳ тортишда икки қўлни ҳўллагач, бармоқларни ёйиб, ўнг қўлни ўнг махсининг, чап қўлни чап махсининг учига қўйилади ва қўлни махси устидан тортиб бориб, тўпиқлар бор жойгача етказилади.

Уни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир.

Чориқ совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса бўлган. Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чориққа масҳ тортганлари айтилган.

Махсини кийгандан кейин таҳорати кетмай туриб, устидан чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортса бўлади. Аммо таҳорати кетиб, қайта таҳорат қилаётганда махсига масҳ тортиб олиб, кейин чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.

Махси ва чориқдан бошқа, уларнинг вазифасини адо этадиган пойабзалларга ҳам масҳ тортса бўлади. Бунинг учун мазкур пойабзаллар икки оёқнинг тўпиқдан юқорисини тўсадиган, боғламаса ҳам, ўзи тик турадиган ва у билан юриб сафар қилса бўладиган даражада бўлиши лозим. Мазкур сафар энг ози бир фарсах, яъни 5544 метр масофага бўлиши керак. Агар мазкур масофани босиб ўтгунча йиртилиб кетадиган пойабзал бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмас. 

(Давоми бор)

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мерос олиш кераклиги ҳақидаги тортишувлар унчалик кўп эмас. Аммо кимга қанча мерос бериш кераклиги ҳақида турли тортишувлар тезтез учраб туради. Бундай давоми...

2137 16:00 / 26.02.2019
Иъёш ибн Аббос алҚатбонийдан, у эса Абул Ҳасийн Ҳайсум ибн Мушфийдан, у эса Абу Омирдан, у эса Абу Райҳонадан ривоят қилиб айтди Наҳаа Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2794 05:00 / 18.01.2017
Мероснинг арконлари учта1. Мерос қолдирувчи.2. Меросхўр.3. Мерос.Мероснинг шартлариМероснинг шартлари учта1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатда ўлиши ёки ўлими ҳақида давоми...

2484 14:22 / 17.01.2019
Жума, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун ғусл суннатдир.Поклик дини бўлган Ислом мусулмонларни фақат вожиб ғусллар билан кифояланиб қолмасдан, ғусл вожиб давоми...

3081 14:07 / 10.09.2020