Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (223-дарс) Намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олиш макруҳдир

19:00 / 24.03.2023 1931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тик туришга қудрати бўлатуриб, ўтириб нафл ўқиса ҳам бўлади.

Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдан олинган:

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ وَكَانَ مَبْسُورًا قَالَ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَلَاةِ الرَّجُلِ قَاعِدًا، فَقَالَ: إِنْ صَلَّى قَائِمًا فَهُوَ أَفْضَلُ، وَمَنْ صَلَّى قَاعِدًا فَلَهُ نِصْفُ أَجْرِ الْقَائِمِ، وَمَنْ صَلَّى نَائِمًا فَلَهُ نِصْفُ أَجْرِ الْقَاعِدِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши бавосир касалига чалинган эди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кишининг ўтириб намоз ўқиши ҳақида сўрадим. У зот:

«Ким тик туриб намоз ўқиса, афзал. Ким ўтириб ўқиса, унга тик туриб ўқиганнинг ярим ажри. Ким ёнбошлаб ўқиса, унга ўтириб ўқиганнинг ярим ажри», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олиш макруҳдир.

Чунки намозни қандай бошласа, шундай давом эттириш лозим. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳолни (яъни намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олишни) ҳам жоиз деганлар.

Агар уловга минган ҳолида намоз бошлаб, кейин тушса, келган жойидан давом эттиради. Аксинча бўлганда намоз бузилади.

Яъни, ерда туриб нафл намозни бошласа-ю, кейин уловга минса, намози бузилади, қайтадан ўқийди.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига .Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди,, давоми...

2880 14:30 / 15.04.2021
.Нафл, сўзи луғатда .зиёда, деган маънони англатади. Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазилатли амални .нафл, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2544 19:00 / 02.03.2023
Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам макруҳдир. Яъни, аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам макруҳ экан. Қадимги уламоларимиз бу гапни изоҳлаб .Чунки давоми...

4765 19:00 / 11.08.2022
Шом қадимдан илммаърифат маркази бўлиб келган. У ерда кўплаб анбиёлар яшаб ўтган. Бу ўлканинг одамлари Исломга кирганларидан кейин уни шавқу завқ билан ўргана давоми...

5731 11:01 / 12.12.2018