Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (72-дарс). Фиқҳ илмининг аҳамияти

14:30 / 13.02.2020 3774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Битта ишнинг моҳиятини оят ва ҳадис бўйича англаб етишда фақиҳларнинг хизматлари шунчалар катта бўлса, диний аҳкомларнинг барчасини тушуниб етишдаги хизматларини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.

Оят ва ҳадисда келмаган ҳукмларни эса айтиб ўтиришга ҳожат бўлмаса ҳам керак. Йўқ! Келинг, фақиҳларнинг беқиёс хизматларини тўлиқ англаб етиш учун бу борада ҳам жуда қисқача бўлса-да, бир-икки мисолни кўриб чиқайлик.

Фақиҳлар нафақат оят ва ҳадисларни, балки шаръий масалаларга боғлиқ воқеъликни, хусусан, сиз билан бизга энг арзимаган бўлиб кўринадиган нарсаларни ҳам мислсиз диққат-эътибор билан ўрганадилар. Ўрганибгина қолмай, уларнинг шаръий ҳукмларини ҳам чиқарадилар.

Мисол учун, имом Ибн Нужайм «Ал-Ашбоҳ ван-Назоир» китобида қуйидаги масалани зикр қилган:

«Агар қудуққа бутун тезак тушса, уни нажас қилмайди. Яримтаси тушса, нажас қилади. Фарқ шулки, бутун тезак қудуққа тушганда унинг тарқалишини ман қиладиган пардаси бўлади, яримта тезакда эса у бўлмайди».

Ҳайвондан тушадиган тезакда ундаги нажаснинг тарқалиб кетишини ман қиладиган парда бўлишини умримизда ўйлаб кўрмаган бўлсак керак. Ўша парда йиртилганда нажас сувга тарқалиши ҳам хаёлимизнинг бир чеккасига кириб чиқмагани шубҳасиз.

Аммо муҳтарам фақиҳларимиз кишиларнинг кўзига арзимас бўлиб кўринган бу каби масалаларни аллақачон ўрганиб чиқиб, китобларига ёзиб қўйганлар.

Фақиҳларимиз одамларнинг оғизларидан чиқадиган ҳар бир сўзнинг фарқини ва ундан чиқадиган ҳукмларни ўрганишни ажойиб тарзда йўлга қўйганлар.

Эски фиқҳ китобларимизда «Отдан тушсам, хотиним талоқ бўлсин», деб онт ичган одамнинг ҳукми нима бўлади, деган масала ўртага қўйилган. Отдан тушмаса, бўлмайди. Отдан тушса, хотини талоқ бўлади.

Фақиҳлар учун бу масалани ечиш ҳеч гап эмас. Улар: «Ўша одамнинг отини бирор дарахтга яқин олиб борилсин ва у отдан эмас, дарахтдан тушсин, ҳеч нарса бўлмайди», дейдилар.

Мана сизга фиқҳ илмининг аҳамияти!

Мана сизга фақиҳларнинг хизмати!

Фиқҳнинг «дақиқ маъноларни англатувчи илм» деб аталиши бежиз эмас. Ушбу камтарона китобни диққат билан ўқисангиз, аввалги тушунчаларингиз билан фиқҳий тушунча орасидаги фарқни яққол сезишингиз ва албатта, фиқҳнинг ва фиқҳий мазҳабларнинг қадрига етишингиз мумкин бўлади.

(Тамом)

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол. Билими йўқ бир кимса имомлардан бирортасига тақлид қилишни ўзига лозим тутмайди. Балки ўз эътиқодича, ҳар бир олимни муқтадо ва пешво деб билади. У ўз давоми...

2924 05:00 / 18.01.2017
. Абу Яъло .Муснад,ида Амрадан ривоят қилади .Оишанинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт давоми...

1971 19:00 / 09.03.2023
.Ҳажб, луғатда .тўсиш,, .ман қилиш, ва .маҳрум қилиш, деган маъноларни англатади.Мерос бобида ўзгани меросдан тўсувчи .ҳожиб,, меросдан маҳрум бўлган эса .маҳжуб, деб давоми...

3645 20:05 / 24.09.2019
1. Туғишган акауканинг ўғли.2. Ота бир акауканинг ўғли.3. Ўз амакиси.4. Ота бир амаки.5. Туғишган амакининг ўғли.6. Ота бир амакининг ўғли.Ушбу олти бандда зикр қилинган давоми...

1598 11:02 / 10.02.2020