1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Салтанат соҳибидан бошқанинг узук тақиши қайтарилган

05:00 / 18.01.2017 2761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иъёш ибн Аббос ал-Қатбонийдан, (у эса) Абул Ҳасийн Ҳайсум ибн Мушфийдан, (у эса) Абу Омирдан, (у эса) Абу Райҳонадан (ривоят қилиб) айтди: 

نهى رسول لله صلى الله عليه و سلم: عن لبس الخاتم الا لذى سلطان

“Наҳаа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ъан лубси-л-хотами илло ли-зий султон” – “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салтанат соҳибидан бошқа кимса узук тақишидан қайтардилар”. Уни Имом Аҳмад тахриж қилган. Ривоятдаги кишилари ишончлидир. (Аҳмад 4/134 ва Абу Довуд “Либос китоби”да Б. 9: ҳадис 4049).


(Салтанат соҳиби бу молу мулк эгаси, ҳоким, раис, бошлиқ, қози, катта домла, пиру эшон ҳамда корхона ва фирма раҳбарлари ва ҳоказо буйруқ берувчилар, корфармо ва корчалонлардир)

Мен айтаман: Ҳанафийлар бу наҳий (қайтариқ)ни макруҳи танзиҳий дедилар. Чунки, одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам, ундан кейин ҳам, салтанат эгасини ёки бошқаларни ажратиб ўтирмасдан, далилларни жамълаган ҳолда узук тақар эдилар.

Заиф банда айтади: Имом ан-Нававий “Шарҳи Муслим”да деган: “Мусулмонлар эркаклар учун кумушдан узук тақишнининг жоизлигига ижмоъ қилганлар. Баъзи олдинги Шом уламолари узук тақишни салтанат соҳибидан бошқага макруҳ деганлар”. (Мана шу матндаги мазкур ҳадиснинг саҳиҳлигига далилдир). 

Яна деди: “Бу борада улар хабарлар ривоят қилишган, улар эса оз ва мардуддир”. (Мен айтаман: Қанақасига бундай бўлиши мумкин?! Ахир уларнинг гапини хабар қувватлаб турибди-ку!). 

Яна деди: “Унга Анас ривоят қилган нарса далил бўлади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг узукларини ташладилар, одамлар ҳам охиригача узукларини ташлаб юбордилар. Зоҳири шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан султон бўлмаганлар ҳам узук тақишар эди. (Биз айтамизки: Тўғри! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари одамларга жоизлигини баён қилиб тақрир қилганлар. Сўнгра уларга энг афзал ва энг яхши йўлни кўрсатдилар, яъни салтанат эгасидан бошқалар узук тақмасликни).

Имом ал-Асқалоний айтади: “Менга зоҳир бўлишича, салтанат соҳибидан бошқа одамнинг узук тақиши яхши эмас. Зотан у зийнатланишнинг бир туридир. Эркакларнинг ҳолига энг лойиғи бунинг хилофидир. Фақатгина зарурат бўлса, майли. Бас, (узук тақишга) жоизликка далолат қиладиган далиллар ҳаромдан қайтаришга сарф қилинади (яъни, ҳаромдан сақланиб, ҳалолни ишлатса бўлишига ишлатилади). Уни қувватлайдиган айрим тариқада келган ушбу хабар бор: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зийнатдан ва узукдан наҳий қилдилар. “Шарҳи Шамоил”дан (1/148).

Имом ат-Таҳовий айтади: “Султон бўлмаган бир қанча жамоадан ривоят қилинганки, улар узук тақар эдилар”. Сўнг ўз санади билан тахриж қилишича, Ҳасан ва Ҳусайнлар чап қўлларига узук тақар эканлар. Муҳаммад ибн ал-Ҳанафиядан (ривоят қилинганки), ул зот ҳам чап қўлларига узук тақар эдилар. (Тобиъийнлардан бўлмиш) Қайс ибн Аби Ҳозим, Абдураҳмон ибн ал-Асвад, Қайс ибн Сумома, аш-Шаъбийлар ҳам чап қўлларида узук тақар эдилар. Сўнгра у деди: “Бас, биз ривоят қилган ана ўша зотлардан асарлар етиб келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ва тобеъларидан баъзилари султон бўлмаса ҳам узук таққанлар”.

Имом ат-Таҳовий деди (2/354): “Аммо бундан қатъи назар султон узук тақиши керак, чунки бу зийнатдир. Шундай бўлгандан кейин султон бўлмаган ҳам тақиши мумкин. Султонга узук тақишнинг мубоҳ бўлиши унга эҳтиёжи бўлгани учундир. Чунки у мусулмонларнинг молини тамғалайди. Шунингдек, омма ҳам узук тақишга муҳтождирлар, зотан, улар ҳам молларини муҳрлайдилар, ёзувларига муҳр урадилар. Бунинг фарқи йўқ!”.

Биз айтамиз: иккинчи тарафни (султондан бошқа узук тақмагани яхши, деган гапни) ихтиёр қиламиз. Султондан бошқаларнинг моли дунёси учун, ёзувлари учун узук¬-муҳрга муҳтож бўлади, деган гапга таслим бўлмаймиз. Аллоҳ таоло билгувчироқ! “Дурр ул-муҳтор”да айтган: “Султон, қози, мутаваллий каби узукка эҳтиёжи бор одамлардан бошқалар узук тақмаслиги афзалдир”. Ибни Обидийн айтади: Аллома Абдулбарр ибн аш-Шеҳнадан ривоятки, унинг отаси унга шеър ёзиб юборган экан:

Тахаттам, кайфа шеъта ва лаа тубаали,

Би-хинсирика-л-йамийни ав-и-ш-шимаали.

Сиваа ҳажарин ва суфрин ав ҳадийдин,

Ав-и-з-заҳаби ал-ҳарооми ъала-р-рижаали.

Ва ин аҳбабта би-исмика фа-нқишанҳу,

Би-сми-ллааҳи роббика зи-л-жалаали.

(Шеър мазмуни: Қандай хоҳласанг, шундай узук таққин, ҳеч нарсадан парво қилма. Ўнг ёки чап қўлингнинг жимжилоқ бармоғингга узук тақ. Тошдан, мисдан ва темирдан ёки тилладан бошқасидан узук тақ, улар эркакларга ҳаромдир. Агар яхши кўрсанг, парвардигоринг жалол соҳиби Аллоҳнинг исми билан бирга ўз исмингни ҳам унга нақш қил.)

“Дурр ул-муҳтор”да яна деган: “Узукни чап қўлига тақилади. Баъзилар ўнг қўлига ҳам дейишган. Бироқ, бу равофизларнинг шиоридан, ундан сақланиш вожиб. Қаҳстоний (яъни “Жомиъ ур-румуз”) ва бошқаларда бор. Шоядки бу бўлиб ўтган ва баён қилингандир”. Ҳошияни ёзувчи (Ибни Обидийн) айтади: “Баённнинг энг юксаги шуки, Фақиҳ Абул Лайс “Шарҳ ал-Жомиъ ас-сағийр”да ўнг қўл билан чап қўлни баробар деган. Мана шу ҳақиқатдир. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам бу борада ривоятлар ҳар хилдир. Баъзи бировларнинг узукни ўнг қўлга тақиш аҳли суннат вал-жамоатга қарши чиққанларнинг аломати дейишлари ҳеч нарсадир, чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган саҳиҳ ривоятлар буни инкор қилади”.

Сўнгра билгинки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларининг нақшида “Муҳаммад Расул Аллоҳ” деган ёзув бор эди. У бир сатр эмас, балки бу тариқада учта сарт бўлган. (“Муҳаммад” бир (пастдаги), “Расул” икки (ўртадаги), “Аллоҳ” учинчи (тепадаги) сатрда). Буни биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мунзир ибн Содийга юборган мактублари тимсолида кўрган эдик. У кичкина узук экан. Муқавқисга юборган мактубларининг кўриниши ҳам шундай: (“Муҳаммад” бир (пастдаги), “Расул” икки (ўртадаги), “Аллоҳ” учинчи (тепадаги) сатрда).  Унинг айланаси аввалгисидан каттароқ. Унинг қоши ҳам шундай бўлган. Бу биз узукларнинг турлилиги ҳақидаги олдин айтган ҳар хил ривоятларни жамълаш йўлидир. Мана шу Ҳофиз (ал-Асқалоний) “Фатҳ ул-Борий”да нақшлари уч сатр эканлиги ҳақидаги мушкилликни ечишдан ожиз қолган ишкални йўқотади. Аллоҳ таоло билгувчироқ! Имом Муҳаммад ибн ал-Ҳасан (аш-Шайбоний)нинг узукларида “Ким сабр қилса, зафар топади” дейилган. Чунончи, “Радд ул-муҳтор”да мазкурдир. Кимнинг исми Зафар бўлса, уни узугига нақш қилса яхши бўлади.


Зафар Аҳмад ал-Усмоний ат-Таҳонавий. “Эъло ус-сунан”.

XVI-жилд. –Байрут-Лубнон: Дор ул-фикр, 2002. –8085-8087 бетлар.

 Ҳамидуллоҳ Беруний



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . ,. . , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом давоми...

2285 19:00 / 18.08.2022
Туғишган ота бир, она бир акаука.Ота бир акаука.Бу икки тоифа асабаларга киради. Уларнинг меросдаги ҳолатлари ҳақида бир неча сатрлардан сўнг сўз юритилади.Она бир давоми...

1694 11:07 / 03.02.2020
. . . . . . . . . . . . . . . Бомдоддан олдин ва пешин, шом ҳамда хуфтондан кейин икки ракъат, шунингдек, давоми...

2096 19:00 / 16.02.2023
Исломда йўл ва транспортлардан фойдаланиш меъёрлариАллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда астасекин турли замонавий мавзуларга оид диний давоми...

10751 05:00 / 04.03.2017