1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мероснинг арконлари

14:22 / 17.01.2019 2482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мероснинг арконлари учта:

1. Мерос қолдирувчи.

2. Меросхўр.

3. Мерос.

Мероснинг шартлари

Мероснинг шартлари учта:

1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатда ўлиши ёки ўлими ҳақида ҳукм чиқиши.

Инсон тириклик чоғида ўз молини ўзи тасарруф қилади. Шунинг учун унинг моли бировга ўтиши мумкин эмас. «Фалончи ўлим тўшагида ётибди, барибир ўлади, келинглар, меросини ҳозироқ бўлиб қўяйлик», деб бўлмайди. Ҳақиқатда вафот этганидан сўнггина меросини бўлиш мумкин, фақат ўшандагина мулк мерос қолдирувчидан меросхўрларга ўтади.

«Ўлими ҳақида ҳукм чиқиши» – бир одамнинг ўлгани ҳақида гумон бор-у, ўлигини ҳеч ким кўрмаган. Бу иш маҳкамада кўриб чиқилади. Агар қози барча маълумотларни ўрганиб чиқиб, «Бу одам ўлган бўлиши керак», деб ҳукм чиқарса, унинг моли мерос сифатида бўлинади.

2. Мерос қолдирувчи ўлган пайтда меросхўрлар тирик бўлиши. Бу эса бир-биридан мерос олишга ҳақли бўлган икки ёки бир неча киши бир вақтда вафот этса, улар бир-бирларидан мерос олишлари мумкин эмас, деганидир.

Бундай ҳолатлар одатда фожиали ҳодисалар пайтида юзага келади. Уй босиб қолиши, сувга ғарқ бўлиш ва бошқа фалокатларда бир оиладан, бир уруғдан бир неча киши бирданига вафот этиши мумкин. Мана шу кишиларда бир-биридан мерос олиш имкони йўқ бўлади. Масалан, бир фалокат туфайли ота-бола ҳалок бўлишса ва улардан қай бирининг аввал ўлгани маълум бўлмаса, улар бир-бирларидан мерос олмайдилар. Уларнинг ҳар бирининг мол-мулки тирик меросхўрларга тақсимланади.

Шунингдек, жон кирган ҳомиладаги бола туғилгунича кутиб турилади, чунки унинг жони бўлгани учун меросда ҳаққи бор. Мисол учун, бир киши вафот этди. Унинг хотини ҳомиладор. Ўша ҳомила туғилгунча кутиб турилади. Маййитнинг мероси чақалоқ туғилганидан кейин, унинг ўғил ёки қизлигига қараб тақсимланади.

3. Қариндошлик ва мерос олиш ҳаққининг аниқланиши.

Меросни тақсимловчи киши меросхўрларнинг ҳар бири мерос қолдирувчи учун қандай қариндош эканлигини аниқ билиб олиши лозим. Улар меросга ҳақли қариндошми, йўқми, шу нарсани аниқлаб, сўнгра меросга ҳақлиларни ажратиб олади. Кейин уларнинг қариндошлик даражаларини ўрганади. Мисол учун, туғишган аками, ота бирми ёки она бирми, буни билиш лозим. Шунга ўхшаш маълумотлар мерос бўлиш учун жуда ҳам зарурдир.

Мазкур маълумотлар тўпланганидан кейин меросхўрликка даъвогарларни саралаш бошланади. Чунки қариндошлардан баъзилари мерос олиш ҳаққи ман қилинган бўлиб чиқишлари ҳам мумкин.


«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Тахтакачга масҳ тортиш шариатга киритилишига далил . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2371 13:00 / 14.01.2021
.Сияр, сўзи .сийрат, сўзининг кўплигидир. .Сийрат,нинг икки хил маъноси бўлиб, биринчиси ndash .тариқат, яъни, йўл, иккинчиси ndash .ҳайъат, яъни кўриниш маъносини давоми...

2678 12:30 / 20.02.2019
Аёл киши кўксига қўяди.Аёл киши учун шундай қилиш мосдир.Бу ишни суннат зикри бор ҳар бир қиёмда қилинади.Шунинг учун санода, қунутда ва жаноза намозида ҳам қўл давоми...

2707 20:00 / 28.04.2022
Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ҳамд бўлсинОртидан Набий келмайдиган зот ndash саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга салавоту салом бўлсинАммо баъдуРобитатул Оламил давоми...

2374 13:00 / 29.10.2020