Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (229-дарс) Истисқо нима?

19:00 / 05.05.2023 1649 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Истисқо қиблага қараган ҳолда дуо ва истиғфордан иборатдир

Бу гапларнинг далили бор.

Аллоҳ таоло Нуҳ сурасида:

 

ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ

 

«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир. Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир», дедим», деган (10-12-оятлар).

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ

 

«Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, «Асоинг билан тошни ур!» деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди», деган (60-оят).

Ушбу ояти каримадан Ислом умматидан аввалги умматларда ҳам истисқо бўлганлиги кўриниб турибди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَخْطُبُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلَكَتِ الْمَوَاشِي، وَانْقَطَعَتِ السُّبُلُ، فَادْعُ اللهَ. فَدَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَرَفَعَ يَدَيْهِ ثُمَّ قَالَ: اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا. فَمُطِرُوا مِنْ جُمُعَةٍ إِلَى جُمُعَةٍ، فَجَاءَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، تَهَدَّمَتِ الْبُيُوتُ، وَتَقَطَّعَتِ السُّبُلُ، وَهَلَكَتِ الْمَوَاشِي. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ r: اللَّهُمَّ عَلَى رُءُوسِ الْجِبَالِ، وَالْآكَامِ، وَبُطُونِ الْأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. وَفِي رِوَايَةٍ: اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلَا عَلَيْنَا. فَانْجَابَتْ عَنِ الْمَدِينَةِ انْجِيَابَ الثَّوْبِ، فَجَعَلَتْ تَمْطُرُ حَوْلَهَا وَلَا تَمْطُرُ بِالْمَدِينَةِ قَطْرَةٌ، فَنَظَرْتُ إِلَى الْمَدِينَةِ وَإِنَّهَا لَفِي مِثْلِ الْإِكْلِيلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумада хутба қилиб турганларида бир одам ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«У зот қўлларини кўтариб:

«Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер!» дедилар. Бас, жумадан жумагача ёмғирда қолишди. Шунда бир одам келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилди. Йўллар қирқилди. Чорвалар ҳалок бўлди», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Тоғлар ва адирлар устига, водийлар ичига ва дарахтлар ўсадиган жойларга», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳим! Атрофимизга! Бизнинг устимизга эмас!» дедилар. Ўшанда (булутлар) Мадинадан худди кийим ечилгандек суғурилиб кетди. Унинг атрофига ёға бошлади. Мадинага бир қатра ҳам ёғмай қўйди. Мадинага назар солсам, худди гул билан ўралган тошдек бўлиб турган экан».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Агар якка-якка намоз ўқисалар ҳам, жоиз.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан бошқа фақиҳлар «Бу намоз жамоат билан ўқилади», деганлар.

Имом ридосини ўгирмайди.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан бошқа фақиҳлар: «Жамоат билан ўқилган намоздаги имом ридосини ўгиради», деганлар.

Бунга зиммий ҳозир бўлмайди.

Чунки истисқога ҳозир бўлган мусулмонлар дуо учун чиқадилар. Аҳли зиммалар мусулмонларнинг дуосида қатнашмайдилар.

Имом Молик, Аҳмад ва Шофеъий: «Аҳли зиммага чиқиш ҳақида амр қилинмайди, аммо ўз ихтиёрлари билан чиқсалар, ўзларининг иши», деганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Fусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга .ғусл, давоми...

3768 13:01 / 13.08.2020
. . ,. . . ,. . Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримий келтирган ривоятда давоми...

3750 17:00 / 22.07.2021
Авл бўладиган масалаларАсли олти улушдан иборат бўлган масалаларга мисолларndash Эркак кишининг ортидан момоси, она бир сингshyлиси, туғишган синглиси ва ота бир давоми...

1548 11:03 / 11.05.2020
Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг ахборида иймонИслом йўли осон эмаслиги, у йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмаганлиги, балки бу йўл давоми...

3400 05:00 / 17.01.2017