Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 168-дарс. Овозни ошкора ёки махфий қиладиган ўринлар

17:00 / 13.01.2022 2845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарз намозлардан бомдоднинг икки ракатида ҳам, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракатида, жума ва икки ийд намозларида қироатни овоз чиқариб қилиш вожибдир. Пешин ва аср намозларида қироат овоз чиқармай қилиниши вожиб.

Ушбу ҳолат жуда кўплаб ривоятларда келган.

وَقِيلَ لِخَبَّابٍ: بِأَيِّ شَيْءٍ كُنْتُمْ تَعْرِفُونَ قِرَاءَةَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ؟ قَالَ: بِاضْطِرَابِ لِحْيَتِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

«Хаббобга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешин ва асрдаги қироатларини нимадан билар эдингиз?» дейилди. У:

«Соқолларининг қимирлашидан», деди».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Пешин ва аср намозида қироат махфий қилингани бу ривоятда очиқ-ойдин айтиб турилибди. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироат қилаётганларини фақат у зотнинг соқоллари қимирлашидан билиб олар эканлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ أُمَّ الْفَضْلِ سَمِعَتْهُ وَهُوَ يَقْرَأُ وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا فَقَالَتْ: يَا بُنَيَّ، وَاللهِ لَقَدْ ذَكَّرْتَنِي بِقِرَاءَتِكَ هَذِهِ السُّورَةَ، إِنَّهَا لَآخِرُ مَا سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ بِهَا فِي الْمَغْرِبِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умму Фазл у кишининг «Вал мурсалаати урфан»ни қироат қилаётганини эшитиб:

«Эй ўғлим, Аллоҳга қасамки, ушбу сурани қироат қилишинг ила, батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан охирги эшитган нарсамни эслатдинг. Уни шом намозида ўқиган эдилар», деди».

Ушбу ривоятга қараганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозида «Вал мурсалаати урфан» сурасини биринчи ва иккинчи ракатларга бўлиб қироат қилганлар.

عَنْ جُبَيْرِ ابْنِ مُطْعِمٍ t قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ بِالطُّورِ فِي الْمَغْرِبِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомда «Ват-Тури»ни қироат қилганларини эшитдим».

Икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан шом намозида қироат ошкора бўлишини билиб оламиз.

Шунга ўхшаш ривоятлар жуда ҳам кўп.

«Мухтасари виқоя» соҳибларининг ижтиҳоди бўйича, намознинг вожиблари ўн битта бўлди. Бошқа ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни ҳам вожиб дейдилар:

12. Намозни «Аллоҳу акбар» лафзи ила очиш.

13. «Фотиҳа»ни зам сурадан олдин ўқиш.

14. Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизиш.

15. Ҳар бир ракъатда такрорланадиган амалларни тартиб билан қилиш.

16. Биринчи қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан кейин кеч қолмасдан, учинчи ракъатга туриш.

17. Муқтадийнинг имомга эргашиши ва қироатга қулоқ осиши.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилиш. Намозхон қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорича ўтирмасдан олдин .Аллоҳим Менга минг динор бергин Аллоҳим Менга давоми...

2005 19:00 / 15.12.2022
Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир. Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи. Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино давоми...

2630 19:00 / 21.07.2022
Дарахт ёки мевадан сиқиб чиқарилган ва қурбатга ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув ила таҳорат қилинмайди.Демак, уч хил сув билан таҳорат ва ғусл давоми...

3114 13:25 / 01.10.2020
Боши 258дарсда Сўнгра намозгоҳга чиқади. . . Абу Умайр ибн Анасдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлмиш давоми...

701 19:00 / 07.12.2023