Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (48-дарс). Исломнинг баркамол дин эканининг далилларидан бири икки дунё саодат йўлини кўрсатиб боришидир

13:50 / 29.08.2019 3520 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳукм оятларини тафсир қилишда ўн нарсага алоҳида эътибор берган.

1. Зарур бўлганда керакли лафзларни таҳлил қилган ҳамда тафсирчи ва луғат илми уламоларининг гапларидан далиллар келтирган.

2. Ояти карималарнинг умумий маъносини тушунарли тил ва осон услуб ила баён қилган.

3. Ояти карималарнинг нозил бўлиш сабаби бўлса, уларни ҳам зикр қилган.

4. Аввал ўтган оятлар билан кейин келган оятлар орасидаги боғланишларни ҳам айтиб ўтган.

5. Қироатлар бўйича ҳам маълумотлар берган.

6. Араб тили қоидалари бўйича ҳам сўз юритган.

7. Балоғат ва фасоҳат сирлари ҳақидаги тафсир латофатларини ҳам баён қилиб ўтган.

8. Шаръий ҳукмларни фақиҳларнинг далиллари билан зикр қилиб, улардан қай бири кучли эканини айтиб ўтган.

9. Ояти карималар иршод қилган нарсаларни кўрсатган.

10. Оятлардан чиқадиган ҳукмларнинг ҳикматларини ҳам эслаб ўтган.

«Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» китоби сўнгги пайтларда энг кўп чоп қилинган китоблардан бири ҳисобланади. Ушбу сатрларнинг котиби ўтган милодий асрнинг саксонинчи йилларининг иккинчи ярмида «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» китобини Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Маъҳади ўқув барномасини янгилаш жараёнида тафсир фанидан дарслик қилиб киритиш ва ундан дарс бериш шарафига муяссар бўлган эди. Кейинчалик бу китоб баъзи бошқа жойларда ҳам дарсликка айланди.

«Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» китобини «Эҳёул Туросил Арабий» нашриёти ҳам чоп этган.

Замон ўтиши билан, ҳаётда пайдо бўлган ўзгаришлар туфайли, аввал бўлмаган вазиятлар келиб чиқиши оддий ҳақиқатдир. Исломнинг баркамол дин эканининг далилларидан бири ҳам унинг барча замонлар ва маконларда одамларга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб боришидир. Бу ҳақиқат айнан фиқҳда намоён бўлади. Фуқаҳоларимиз доимий равишда мусулмонлар ҳаётида пайдо бўлаётган янгиликларни ўрганиш билан бирга, уларга оид диний масалаларни ҳам ечиб келишган.

Ана шу қоида асосида, вақт ўтиши билан, қадимги фақиҳларимиз китоб ёзмаган мавзуларда ҳозирги фақиҳларимиз бир қанча асарлар ёздилар.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бани Саламага Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр мен ўзимни билмай ётганимда пиёда юриб кўргани келдилар. Бас, давоми...

8248 05:00 / 18.01.2017
Бир неча фиқҳий мазҳабнинг қарашларини ўзида жамлаган китобларни уламолар .фиқҳул муқорин, дейишади. Бу истилоҳни сўзмасўз таржима қиладиган бўлсак, давоми...

3970 21:10 / 17.04.2019
. , . ,. . Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида давоми...

2502 18:00 / 24.06.2021
Таъзия билдириш маййит аҳлига тасалли бериш, уларни сабрга чақириш, қазои қадарга рози бўлишга тарғиб қилиш ва ажр олишга ундаш ила бўлади. Таъзия уч кунгача давоми...

388 19:00 / 19 апрель