1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида мавлид тадбири ўтказилди

09:13 / 24.11.2019 3307 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 23 ноябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида рабиъул аввал ойи муносабати билан «Муҳаммад алайҳиссалом ‒ Аллоҳнинг Расули» мавзусида мавлид тадбири ўтказилди.

Анъанага мувофиқ, мавлид маросими Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни Халқаро Қуръон мусобақаси ғолиби «Кўкалдош» мадрасаси мударриси Жасурбек қори Қулбоев ўқиб берди.

Қуръони Карим тиловатидан сўнг дуолар қилиниб, мавлид тадбирини олий тоифали суҳандон Шуҳрат Қаюмов олиб борди.

Кейин «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақида мавъизалар қилиб, ушбу мавлидга ташриф буюрган меҳмонлар ва иштирокчиларга миннатдорчик билдирди.

Сўнгра, юртимиз уламоларидан ташриф буюрган меҳмонлар, жумладан «Имом ат-Термизий» жоме масжиди имом хатиби Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига самовий динлардан башорат ва далиллар», Абдулазим Зиёуддин домла «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига сийратдан далиллар», Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига Қуръондан далиллар», Қудратуллоҳ Сидиқметов домла «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига ҳадисдан далиллар» ҳамда «Зикр аҳлидан сўранг» (Savollar.islom.uz) сайти ҳайъати аъзоси Абдуманнон Абдуллоҳ домла «Аллоҳ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ошиқлик» мавзуларида мавъизалар қилиб бердилар.

Бундан ташқари, мавлид тадбири зикрлар, нашидалар ва салавотларга уланиб кетди.

Хусусан, робиъул аввал ойи муносабати билан Islom.uz-1441 «Муҳаммад алайҳиссалом ‒ Аллоҳнинг Расули» шиори остида ўтказилган тадбирда йиллик тест, мақола ва юқоридаги мавзу бўйича ўтказилган танлов иштирокчилари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари Islom.uz портали раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларнинг қалбига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатини жо қилсин, қиёматда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эриштирсин ва у зот билан жаннатда қўшни бўлиш бахтини насиб этсин!

Тадбир сўнгида, хатми Қуръон ва хайрли дуолар қилинди ва маросим ўз якунига етди.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 27 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сирдарё вилоятига уч кунлик сафари бошланади.Ташриф давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис давоми...

1091 11:07 / 27.09.2021
Татаристон мусулмонлари диний идораси томонидан тайёрланган Қуръони карим Туркияда нашр этилди. Бу ҳақда dumrt.ru манбаси хабар берди.Қуръони карим Cokun Teknoloji Ve Yayincilik давоми...

3076 10:30 / 19.02.2020
Миср давлатининг АлАксар вилоятида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалил болалигида чиройли овозга эга бўлган ва 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Бу давоми...

1500 10:51 / 08.03.2021
Россиянинг .USM Holdings Limited, компанияси Тошкентдаги Ислом маданият маркази қурилиш ишларини 2021 йилнинг охирги чорагигача тугатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда kun.uz давоми...

2449 14:05 / 09.01.2021
Аудиолар

121275 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42787 14:35 / 11.08.2021