1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда яна бир масжид қад ростлайди!

12:35 / 27.10.2018 4329 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 18 июндаги 930-сонли қарорига асосан, Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида янги жоме масжидини барпо этиш белгиланган. Тез орада масжид лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов янги масжид лойиҳаси билан танишиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар берди.

Куни кеча Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган жоме масжиднинг қибласини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, раис маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсунов, ЎМИ масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов, маҳалла фаоллари ҳамда иншоот ишларига масъул шахслар қурилиш майдонига келишди.

Хайрли тадбирда Миробод туманида жоме масжидлар атиги 3 та бўлиб, эндиликда уларнинг сони яна биттага кўпаяётгани нур устига нур экани, мазкур масжид келгусида пойтахтдаги намунали масжидлардан бири бўлишига умид билдирилди. Айниқса, атрофдаги 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли учун мазкур масжиднинг барпо этилиши катта қувонч бахш этди.

Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда уламолар иштирокида масжид қибласи аниқланиб, барчанинг гувоҳлигида тасдиқланди. Тадбир сўнгида қурилаётган масжиднинг юртимиз мусулмонларига хайрли бўлиши, масжидлардан таралаётган Қуръон тиловати, намозхонлар дуолари баракотидан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, мусулмонларга аҳиллик, бирдамлик, бундай хайрли ишларга ташаббус кўрсатаётган барчага Аллоҳ таолодан улкан ажру мукофотлар тилаб хайрли дуолар қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШга қилган сафари давомида Вашингтон шаҳридаги энг қадимий ҳисобланмиш .Муҳаммад, номли жоме давоми...

2155 12:30 / 25.05.2019
Бугун, 3 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1662 19:25 / 03.11.2022
Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср давоми...

681 21:02 / 15 январь
Вақфrdquo хайрия жамоат фонди зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва сайёҳларга қулай шартшароитлар ташкил этиш мақсадида, Вақфrdquo меҳмонхоналарини давоми...

2344 14:10 / 16.03.2019