1447 йил 22 ражаб | 2026 йил 11 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
12:08 / 10 январь 160 Кўриш режими

«Ҳилол нашр»нинг шарафли йўли ҳақида «Бадр» ҳужжатли фильм

Ўтган асрда илм-маърифатга йўғрилган китоблар кам бўлиб, юртимизда борлари ҳам қиммат, айниқса, она тилимизда чоп этилган диний-маърифий ва адабиёт соҳасидаги манфаатли асарлар деярли йўқ эди. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан «Ҳилол нашр» нашриётига асос солиниши қоронғу тун зулматидан кейин ёрқин тонг отиши бўлди десак муболаға бўлмайди. Шайх ҳазратларининг шарафли йўллари нафақат халқимиз, балки бутун минтақадаги мусулмонлар фойдаси учун қилинган буюк хизмат эди. 2000-йиллардан кейин юртимизда диний адабиёт соҳасида уйғониш даври бошланди ва бугунги кунгача хайрли хизмат «Ҳилол нашр» жамоаси томонидан ҳазратнинг шиорлари асосида давом этиб келмоқда. Яхшиликни таратиш мақсадида, аввалига диний-адабиёт соҳасидаги китоблар бошқа йўллар билан чиқарилди. Кейинроқ «Ҳилол нашр» нашриёти босмахонасига асос солинди. Сўнгра нашриётнинг китоб дўконлари хизмат кўрсата бошлади, islom.uz интернет сайтида маълумотлар берилди, замонавий электрон дастурлар орқали ҳамда аудио-видео шаклида илм тарқатилди ва тарқатилмоқда. Бир сўз билан айтганда, илм тарқатиш учун мавжуд бўлган барча имкониятларга Аллоҳнинг фазли билан эришиб келинмоқда. Бу йўлдаги қийинчиликларни шараф билан енгиб, буюк хизмат давом этиб келмоқда. «Бадр» номли ҳужжатли фильм «Ҳилол нашр» нашриётининг босиб ўтган шарафли йўли ҳақида маълумот беради.

Келажакда «Ҳилол нашр» манфаатли илмларнинг ҳилоли бўлса-да, унинг асосий мақсади «Бадр»га айланишдир. Яъни, илм-маърифатни тўлин ой каби ёрқин намоён этиш, илм олмасликка ҳеч қандай баҳона қолдирмасликдир.

«Бадр» номли фильмни томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=QnHzdDMdVCo

Яқинларимизга ҳам юбориб қўямиз.

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Калит сўзлар: Иймон Намоз