1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди

21:02 / 15 январь 668 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилдилар. 

Мулоқот чоғида икки давлат Раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. 

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дор ал-ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди. 

Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки юртни чуқур тарихий дўстлик, тамаддун ва маданий ришталари боғлаб туриши, хусусан, буюк ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний Мисрда Нил дарёси сувининг миқдорини ўлчайдиган “Нилометр” асбоби ихтироси ва асли ўзбекистонлик Аҳмад ибн Тулун ҳомийлигида Миср диёри илм-фан ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшгани, шунингдек, мамлакатдаги “Ўзбекия” номли даҳа гўзал боғлари билан ажралиб туришини алоҳида қайд этди. 

Томонлар мутахассислар касб маҳоратини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш, анжуманлар ўтказиш ва жаҳолатга қарши курашиш йўналишида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ўзаро эсдалик совғалари алмашилди. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди. Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, давоми...

2116 14:24 / 05.07.2023
11 июндан бошлаб Бишкекдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ёпилган масжидларда жума намози қайта тикланди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

1387 12:20 / 15.06.2021
Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1134 17:39 / 07.12.2023
Индонезияда ёш Қуръони карим ҳофизлари орасида мусобақа ўтказилди, деб хабар беради daralquran.org янгиликлар сайти.Мусобақа Имом Ҳусайн мақбараси Дорул Қуръон илм давоми...

2187 14:40 / 12.12.2018