1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имконияти чекланганлар билан «Оламларга раҳмат Пайғамбар» шиори остида тадбир ўтказилди

19:25 / 03.11.2022 1658 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 3 ноябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан «Оламларга раҳмат Пайғамбар» шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Ушбу маросимга кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар, аҳли илмлар, хусусан, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва азиз меҳмонлар ташриф буюришди.
Ҳар бир ишни Аллоҳнинг Каломи билан бошлаш хайрлидир. Бугунги сийрат анжумани ҳам Қуръони Карим тиловати билан бошланди. 

Анжуманда имконияти чекланганлар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, у зотга бўлган муҳаббат, бутун оламларга раҳмат ўлароқ биз учун ҳам раҳмат Пайғамбар эканликлари, у зот бева-бечоралар, заифлару фақирларнинг пушти паноҳи эканликлари ҳақида қалбларни эритувчи изҳорларини туҳфа этишди. 
Шу билан бирга буюк саҳобалар ва саҳобия аёлларнинг ҳаётларига оид ибратли маълумотлар, саҳна кўринишлари ва нашидалар ҳам ижро этилди. 

Анжуман якунида тадбирда иштирок этганларга ҳомийлар томонидан совғалар тарқатилиб, уларга байрамона кайфият улашилди ҳамда дуолар қилинди. 

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: 

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Менинг розилигимни заифларга яхшилик килиш билан истанглар! Зеро, сизлар заифларингиз туфайли ризқланасиз ва нусратга эришасизлар», деганларини эшитганман».

Имом Термизий, Абу Довуд Насоий ривоятлари.

Ушбу хайрга тўла тадбирнинг ҳар бир сонияси икки дунёда манфаатли бўлсин. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк давоми...

5509 16:02 / 12.09.2019
Лондоннинг Сотсбай музейида ташкил этилган аукционда Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромнинг 1888 йилда суратга олинган биринчи тасвири 212 минг паунд стерлинг қарийб 250 давоми...

2285 16:10 / 20.05.2019
СанктПетербург халқаро иқтисодий форумига Қатар мамлакати ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лулва алХатир тайинланди..Коммерсант, газетасига берган давоми...

1907 11:32 / 14.06.2021
Ўзбекистон либералдемократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида давоми...

1686 15:17 / 16.06.2023