1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф” меҳмонхоналари барпо этилади

14:10 / 16.03.2019 2291 pdf Ўқиш режими + -

“Вақф” хайрия жамоат фонди зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар ташкил этиш мақсадида, “Вақф” меҳмонхоналарини қуриш ишларини бошлади. Ушбу меҳмонхоналарда хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар хайрия ишларига сарфланади.

Ҳақиқатан, мусулмон сайёҳлар талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар уюштириш ва муносиб меҳмонхоналар қуриш масаласи долзарб аҳамиятга эга. Маълумки, бутун жаҳондаги мусулмонлар сони 1,8 миллиардга яқин. Шундан қарийб 150 миллиони ҳар йили саёҳат қилади.

Ўзбекистон диёридан жаҳон тамаддунига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк олимлар етишиб чиққанки, улар қўним топган муборак жойлар, улар барпо эттирган муҳташам бинолар ва маънавий меросларни кўпчилик ўз кўзи билан кўришни орзу қилади.

Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш сари ташланган муҳим қадамлар бўлди. Мазкур қарорларга мувофиқ, диёримизга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сервис хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу мақсадда мамлакатимизда Ислом динига эътиқод қилувчи сайёҳларга ҳам зарур қулайликлар ҳозирланди. Жумладан, юртимиз меҳмонхоналаридаги хоналарнинг жиҳозлари сафидан Қуръони карим, жойнамоз ҳамда қибла кўрсаткичи ҳам ўрин олди.

Мана шундай талабларга жавоб берадиган меҳмонхоналар қуриш мақсадида, “Вақф” фонди Сурхондарё вилоятидаги мавжуд бинони қайта таъмирлаб, меҳмонхона сифатида тасарруф этиш ишларини бошлади. Термиз туманидаги барпо этилаётган ушбу “Вақф” меҳмонхонаси мазкур ҳудуддаги Ҳаким ат-Термизий мажмуасига ташриф буюрадиган зиёратчилар учун жуда катта қулайлик бўлади.

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади. давоми...

1593 15:48 / 06.02.2023
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4босқич талабаси Абдуллаев Нодирбек ҳамда 3босқич талабаси Ярашев Ҳабибуллоҳ қисқа муддат ичида Қуръони давоми...

1725 16:03 / 14.09.2023
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна бошчилигидаги давоми...

4807 15:37 / 08.10.2018
Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоиймаърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган давоми...

2011 19:30 / 24.05.2022