Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 192-дарс. Ғурурнинг давоси

19:00 / 18.07.2022 2347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғурурга кетиш номли оғир ахлоқий дарддан халос бўлишнинг давоси уч нарса: ақл, илм ва маърифатдан иборат.

Ақл.

Ақл бандага Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъмат бўлиб, у ила инсон нарсаларнинг ҳақиқатини идрок қилади. Оқил киши заковат ва фаросат соҳиби бўлса, ғурурга кетишдан ўзини тийиши осон бўлади. Аммо зеҳни паст ва бефаросат одамлар бу ишни қилишлари қийин.

Маърифат.

Бу мақомдаги маърифатдан тўрт нарса ҳақида маърифат ҳосил қилиш кўзда тутилади:

1. Ўзини ўзи таниш.

2. Роббини таниш.

3. Дунёни таниш.

4. Охиратни таниш.

Агар банда ўзини, Роббини, дунёни ва охиратни таниб олса, унинг қалбида Роббул оламиннинг маърифати ила Аллоҳнинг муҳаббати, дунёнинг маърифати ила унга ўта қизиқмаслик, охиратнинг маърифати ила унга қизиқиш ўрнашади.

Бу эса ўз навбатида барча ишларнинг Аллоҳ таолонинг розилиги ва охиратнинг манфаати учун бўлишини таъминлайди. Мисол учун, таом тановул қиладиган бўлса, бу иш ила охират учун қиладиган ишларида кўмак олаётган бўлади.

Шу тариқа унинг нияти пок бўлади ва ундан мол-­ дунё, мансабпарастлик ҳамда ғаразгўйлик туфайли пайдо бўладиган ғурур дарди узоқлашади. Зотан, дунё охиратдан, ҳавойи нафс Аллоҳ таолонинг розилигидан устун бўлиб турганда ғурурдан қутулиш мумкин эмас.

Илм.

Бу ердаги илмдан мурод Аллоҳ таолога эришиш йўлини, У Зотга қурбат ҳосил қиладиган ва Ундан узоқлаштирадиган нарсаларни, мазкур йўлдаги офатлар, тўсиқларни билиш илмидир. Ўша нарсаларни билган одам юқорида айтиб ўтилган ғурурга кетишдан эҳтиёт бўлади. Буларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад банда қалбида Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмаслигидир.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақолага сарлавҳа қилиб олинган бу уч маънавий жиноят бирбирлари билан чамбарчас боғлиқдир. Бунга ажабланиш керак эмас. Зотан, барча маънавий жиноятлар давоми...

3726 05:00 / 28.02.2017
Қуёш чиққандан кейин икки ракъат ишроқ намози ўқилади.Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бомдод давоми...

2299 15:00 / 04.12.2018
Имом Шотибий бидъатни икки хил таъриф қилган 1. Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у ила шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юриш ила Аллоҳга ибодат давоми...

2759 18:14 / 02.10.2021
Маҳзунлик йилиАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз давоми...

4103 18:30 / 14.03.2017