Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 187-дарс. Ҳирс, тамагир ва қаноат

19:00 / 04.06.2022 2401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон мол-дунёга ҳирс қўймайди ва кишилар қўлидаги бойликка тамагирлик қилмайди. У зарур нарса билан кифояланади ва борига қаноат қилади.

Тамагирлик арабча «тамаъа» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани қалбдан кучли орзу қилишга айтилади. «Тама қилди» билан «ҳирс қўйди» жумласи бир хил маънони англатади.

Роғиб «Муфрадот»да таманинг таърифида: «Тама нафснинг бир нарсага шаҳват ила боғланишидир», деган (207-бет).

Агар тама Аллоҳ таолонинг раҳматини орзу қилиш маъносида бўлса, яхши ҳисобланади. Бунга Иброҳим алайҳиссаломнинг тамалари мисол бўлади.

Аллоҳ таоло Шуаро сурасида Иброҳим алайҳиссаломнинг тамаларини шундай баён қилади:

وَالَّذِي أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِي خَطِيئَتِي يَوْمَ الدِّينِ

«Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим (тама қилганим) ҳам Унинг Ўзи» (82-оят).

Аллоҳ таоло Ўзига хавф ва тама билан дуо қиладиганларни мадҳ этган.

Аллоҳ таоло Сажда сурасида марҳамат қилади:

تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлурРоббиларига қўрқув ва умидворлик (тама) ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар» (16-оят).

Аммо тама дунёнинг ўткинчи ҳойи-ҳаваси йўлида бўлса, ёмон нарса ҳисобланади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Билингки, тама фақирликдир. Тама қилмаслик бойликдир», деган.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: «Кўпгина ақлларнинг қулаши тамаларнинг чақмоғидандир».

Каъб ва Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳумо бирга бўлганларида Каъб розияллоҳу анҳу:

«Эй Ибн Салом! Илм арбоблари кимлар?» деб сўради.

«Унга амал қилувчилар», деди.

«Билганларидан кейин уламоларнинг қалбидан илмни кетказган нарса нима?» деди.

«Тамагирлик, нафснинг очкўзлиги ва одамлардан ҳожатини раво қилишларини сўраш», деб жавоб берди.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардаги зоҳидлик қуйидагилар 1. Таомдаги зоҳидлик. Бунда зоҳид очликни даф қилишга кифоя қилувчи ва баданига мувофиқ таом билан давоми...

1387 19:00 / 01.04.2023
Истиғфор ҳақида айтилган фикрларни баъзи бир кишилар нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса ҳам, уларни кечиши осон экан, деган хаёлга келиш мумкин. давоми...

5262 05:00 / 28.02.2017
Ётишдан олдин ҳам тўрт ракъат намоз ўқиб ётилади.Бу кечаси туриб таҳажжуд ва витр ўқийдиганлар учун. Кечаси тура олмайдиганларнинг охирги намози витр бўлиши давоми...

2316 15:00 / 06.12.2018
Сатр икки қисмдир маъсиятдан сатр қилиш ва маъсиятни сатр қилиш. Авомлар мартабалари махлуқотнинг назаридан тушишидан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятни сатр қилишини давоми...

13732 20:34 / 05.07.2017