Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (138-дарс). Фатво берувчи олим

17:30 / 29.05.2021 2404 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фатво берувчи олим савол сўраган кишига нисбатан муршид ва устоз мақомида бўлади. Шунинг учун фатво сўровчи у билан бўладиган муомаласида одобли бўлмоғи, уни илми учун улуғламоғи ва эҳтиром қилмоғи лозим.

Ғам-ғуссада бўлган, аччиқланиб ёки қалби машғул бўлиб турган олимдан фатво сўраш одобдан эмас.

Олимдан савол сўраган пайтда унинг далилини сўралмайди. Жуда сўраш лозим бўлса, бошқа мажлисда ёки фатвони қабул қилиб олгандан бир оз ўтиб сўраса, жоиз.

Фатво сўровчи учун қуйидагилар макруҳдир:

1. Кўп савол сўраш.

2. Динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш.

3. Воқеликда йўқ нарсани сўраш.

4. Қийин масалаларни сўраш.

5. Таъаббудий масалаларнинг ҳикматини сўраш. («Бомдод намози нима учун икки ракъат?», «Нимага икки марта сажда қилинади?» кабилар.)

6. Саволда ҳаддан ташқари чуқур кетиш.

7. Бошқалардан устун келиш учун сўраш.

8. Бир олимдан сўрагандан кейин бошқасидан яна ўша саволни сўраш.

9. Енгил фатво берадиган одамни излаб топиб сўраш.

Агар илмда ва адолатда бир хил олимлар бир нечта бўлсалар, сўровчи ўзи хоҳлаганига мурожаат қилиши мумкин. Аммо баъзи уламолар: «Уларнинг энг афзалидан сўраган маъқул», деганлар.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ёлғон ўз эгасини парчалайди. 2. Ёлғон ўз эгасини дўзахга олиб боради. 3. Ёлғон узоқни яқин, яқинни узоқ қиладиган саробдир. 4. Ёлғон мурувват, жамол ва чиройни давоми...

2693 13:00 / 06.02.2021
Тоатни махфий қилишда ихлос ва риёдан сақланиш фойдаси бор. Тоатни ошкора қилишда эса бировларнинг эргашиши ва одамларга яхшиликни тарғиб қилиш фойдаси ҳам давоми...

2469 17:00 / 18.12.2021
Баъзи бир ояти карималарда .тақво, сўзи .ихлос, маъносини англатади. Тавба сурасидаги қуйидаги ояти карималарда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади давоми...

975 19:00 / 25.11.2023
.Ҳасад, сўзи луғатда .арчиш, ва .шилиш, маъноларини билдиради. Чунки, ҳасад қалбни арчади ва шилади.Уламолар, ҳасад бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша давоми...

5179 05:00 / 01.03.2017