Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (38-дарс). Ҳозирда ёзилаётган фиқҳий китоблар

18:30 / 21.06.2019 4101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замон ўтиши билан эски китобларни тушуниш қийинлашиб борди. Бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, одамларнинг диний билим савияси пасайгани, тилда юз берган ўзгаришлар ва бошқалар. Ўз-ўзидан, диний китобларни замонавий услуб ва тилда янгитдан ёзиш зарурати ўсиб борди.

Ҳижрий ўн учинчи асрнинг иккинчи ярми ва милодий йигирманчи асрнинг биринчи ярмида исломий илмларга оид китобларни янгича тарзда ёзиш йўлга қўйила бошлади. Ундан олдинги даврда мусулмон олами бошидан кечирган тушкунлик ҳолати ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби, исломий илмлар соҳасида ҳам қолоқликка олиб келган эди. Одамлар бир неча юз йиллар олдин ёзилган китоблардан фойдаланишарди. Бу эса мазкур китоблардан фақат уларни ўрганишга умрини бағишлаган кишиларгина манфаат оладиган ҳолатга олиб келди. Диний ўқув муассасаларида ҳам маълум китоб йиллар давомида ўқитилар, кишиларнинг кўплари учун ўша дарсда устознинг ёрдами ила ўзлаштирилган китобдан бошқа китобларни ўқиши ва уқиши ҳам қийин иш ҳисобланар эди.

Миллий озодлик ҳаракатлари бошланиши билан бирга, илмга, шу жумладан, диний илмларга ҳам ­эътибор янгиланди. Замона тили, услуби ва руҳидаги китоблар зарурлиги давр талабига айланди. Бу ишни амалга оширишга енг шимарган кишилар етишиб чиқди. Ҳамма мусулмонлар учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган бу хайрли ишда мисрлик уламолар етакчилик қилдилар.

Тафсир, Улумул Қуръон, Улумул Ҳадис, Ақоид ва бошқа соҳаларда кўплаб янги ва яхши китоблар таълиф қилинди. Албатта, янги китобларни ёзишда қадимги китоблар асос қилиб олинар эди. Бу китоблар диний илмларни чуқур ўрганишга бел боғлаганлар учун бироз енгил бўлса ҳам, зиёлилар, оддий мўмин-мусулмонлар учун фойдали ва тушунарли бўлишига эътибор берилар эди. Энг муҳими, уларда янги замон руҳи, тушунчалари, муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳам ўз ўрнини топар эди. Бу иш ривожланиб, бошқа мусулмон ўлкаларга ҳам аста-секин тарқала бошлади.

Ислом фиқҳига оид китобларга келганда, бу иш бироз кечроқ бошланди. Эҳтимол, бунга «Ижтиҳод эшиги берк», деган ҳукм таъсир қилган бўлса керак. Агар фиқҳ борасида ҳозирги замонда ёзилган китобларга назар соладиган бўлсак, Усулул Фиқҳ, Фароиз ва молиявий муомалалар бобида бошқа турдаги китобларга кўзимиз тушади. Улардан баъзилари билан танишиб чиқамиз.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Улар намозга келганларида Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1407 19:00 / 22.06.2023
Исломда йўл ва транспортлардан фойдаланиш меъёрлариАллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда астасекин турли замонавий мавзуларга оид диний давоми...

10950 05:00 / 04.03.2017
Учинчи қисмБир синфдаги раддга ҳақдор меросхўрлар билан бирга раддга ҳаққи йўқ меросхўрлардан бири, яъни эр ёки хотин ҳам бўлади.Бундай ҳолатда раддга ҳаққи йўқ давоми...

1490 11:00 / 19.06.2020
Фиқҳий ихтилофлар бўлган ва ўзаро ҳамкорлик борасидаги ихтилофлигича қолаверадиЭнди, бизга берилган саволга жавоб беришлик учун тайёрлашимиз керак деб билган давоми...

2949 05:00 / 19.01.2017