Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (209-дарс) Намозни бузувчи нарсалар (учинчи мақола)

19:00 / 15.12.2022 2015 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11. Одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилиш. 

Намозхон қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорича ўтирмасдан олдин «Аллоҳим! Менга минг динор бергин! Аллоҳим! Менга фалончини хизматчи қилиб бергин!» каби дуоларни қилса, намози бузилади. Ташаҳҳуддан кейин мазкурларга ўхшаш дуо қилган одам ўша нарса ила намоздан чиқади ва намози бузилмайди.

12. Ейиш, ичиш. 

Чунки бу икки иш кўп амалга киради. Бунда қасддан еб-ичдими ёки унутибми – фарқи йўқ. Тишининг орасига кириб қолган таомни еса, таом нўхатдан кичик бўлса, намози бузилмайди, агар нўхат билан тенг ёки катта бўлса, бузилади. 

13. Кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.

Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, изор, шалвор кийиш, камон отиш каби амалларни бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади.

«Мухтасар»нинг муаллифи бу ердан бошқа жойларда, шунингдек, бошқа уламоларимиз «намозни бузувчи» деб айт­ган бошқа амаллар ҳам бор.

14. Қибладан юз ўгириш.

Бу узрсиз равишда гавдасининг қибладан бурилиши билан содир бўлади. Аммо таҳорат қилиб келиш учун бурилса, зарари йўқ. Намозда фақат юзни у ён-бу ёнга буриш ҳаром бўлса-да, намозни бузмайди.

15. Авратни қасддан очиш.

Агар шамол ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли аврат очилса, уч тасбеҳ айтилгунча вақтда ёпиб олса, зарари йўқ. Аврат ундан кўп вақт давомида очиқ ҳолда қолса, намози бузилади.

16. Катта ёки кичик бетаҳоратлик содир бўлса, намоз бузилади. 

17. Баданда, кийимда ва маконда афв қилиб бўлмайдиган даражада кўп нажосат пайдо бўлса, намоз ботил бўлади.

18. Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам
эшитадиган даражада кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади. Овоз чиқармай табассум қилса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди. 

19. Таяммум ила намоз ўқиётган одам охирги қаъдага ўтиришидан олдин сувни кўриб, уни ишлатишга қодир бўлса, намози бузилади.

20. Икки махсига тортилган масҳнинг муддати чиқиши намозни бузади. 

21. Махсини ечиш.

22. Якка ўзи намоз ўқиётган уммий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Ўша оятни ўқиб намозни адо этиши лозим бўлиб қолгани учун.

23. Имо билан намоз ўқиётган одамнинг рукуъ ва саждага қодир бўлиб қолиши.

24. Яланғоч намоз ўқиётган одамга авратини ёпадиган кийим топилиб қолиши.

25. Яра тузалгани учун унинг устидаги боғич тушиб кетиши.

26. Ҳушидан кетиш.

27. Жинни бўлиш.

28. Назар солиш ила жунублик етиши.

29. Таҳрима ва адоси бир бўлган намозда аёл кишининг эркак киши билан баробар – бир сафда туриб қолиши.

30. Муқтадийнинг имомидан олдинга ўтиб кетиши ва бошқалар намозни бузувчи амаллардир.

(Тамом)

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Биринчи бор қанча ўқигани ҳақида шакка тушган одам намозни янгитдан ўқийди. Агар шаки кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади. Агар ғолиб давоми...

1563 19:00 / 06.07.2023
. , . ,. . Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида давоми...

2514 18:00 / 24.06.2021
Савол. Шаръий рухсатларни ахтариб топиб, амал қилишни ўзининг мазҳаби қилиб олган кимсанинг ҳукми нима У бидъатчими ёки йўқмиУнга жавоб. Шаръий рухсат берувчи давоми...

2857 05:00 / 19.01.2017
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

1580 19:00 / 12.05.2023