1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мерос: Ҳожиб ва маҳжуб масаласи

20:05 / 24.09.2019 3650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳажб» луғатда «тўсиш», «ман қилиш» ва «маҳрум қилиш» деган маъноларни англатади.

Мерос бобида ўзгани меросдан тўсувчи «ҳожиб», меросдан маҳрум бўлган эса «маҳжуб» деб аталади.

Уламолар истилоҳида «ҳажб» меросхўрнинг ўзидан яқинроқ бошқа меросхўр борлиги учун бутунлай ёки қисман меросдан тўсилишидир.

Ҳажб (тўсиш) икки хил бўлади:

1. Маҳрум қилувчи ҳажб.

2. Нуқсон қилувчи ҳажб.

Маҳрум қилувчи ҳажб бунда бир киши мерос олиш салоҳияти бўла туриб, умуман меросдан тўсилиб қолади.

Мисол учун, бобонинг мерос олиши белгиланган. Аммо меросхўрлар ичида маййитнинг ҳам отаси, ҳам бобоси бўлса, ота мерос олади ва бобони меросдан бутунлай ҳажб қилади. Бу ҳолда бобо маҳжуб (тўсилган) бўлади. У меросдан ҳеч нарса олмайди.

Худди шунингдек, ўғил ўғил набирани, ота бир, она бир биродар она бир биродарни, она момони ҳажб қилади.

Нуқсон қилувчи ҳажб бунда меросга салоҳиятли киши мерос олади. аммо бошқа киши борлиги туфайли ўзига фарз қилинган кўп миқдордаги меросни олишдан қисман тўсилади ва оз мерос олади.

Мисол учун, вафот этган хотиннинг боласи бўлмаса, эри унинг меросидан ярмини олади. Энди ўша аёлнинг боласи бўлса, эри мероснинг чорагини олади. Демак, бола эрни нуқсон қилувчи ҳажб (тўсиш) билан тўсади. Унинг сабабидан эрга тегадиган мерос яримдан чоракка камайди.

Худди шунингдек, вафот этган эрнинг боласи бўлмаса, унинг хотинига мероснинг чораги тегади. Агар вафот этган эрнинг боласи бўлса, хотини нуқсон қилувчи ҳажб туфайли мероснинг саккиздан бирини олади.

Меросхўрларнинг ичида баъзилари ҳеч қачон маҳрум қилувчи ҳажбга учрамайдилар. Улар албатта мерос олишлари лозим бўлган олти тоифадир.

1. Сулбдан (пуштикамардан) бўлган ўғил.

2. Сулбдан бўлган қиз.

3. Ота.

4. Она.

5. Эр.

6. Хотин.

Меросхўрлар ичида ушбу тоифалардан қайси бирлари бўлса, албатта мерос оладилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билинг Дарҳақиқат, амримаъруф ва наҳиймункарнинг тўрт аркони борБиринчи рукн. Инкор этувчи шахс мукаллаф, мусулмон ва қодир бўлиши. Бу инкор этишнинг вожиб давоми...

3051 05:00 / 03.03.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни бир йўл билан чиқсалар, бошқаси билан қайтар давоми...

747 19:00 / 22.12.2023
Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.Инсонни илму ирфон ила мукаррам қилган ва унга баённи ўргатган Аллоҳга ҳамдалр бўлсин Инсу жиннинг саййиди бўлмиш зотга Аллоҳ салоту давоми...

4195 05:00 / 18.01.2017
6. Акса урганга соғлик тилаш.Намозхон акса урган кишига .Ярҳамукаллоҳ,, деса, намози бузилади. Чунки бу нарса одамлар орасида урф бўлган каломдир. Акса урганга давоми...

1657 00:00 / 09.12.2022