1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Марокаш ва БААда халқаро Қуръони карим мусобақаcи бўлиб ўтмоқда

14:04 / 10.11.2018 2730 pdf Ўқиш режими + -

Марокаш пойтахти Работ шаҳрида Қирол Муҳаммад VI номидаги XIV Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Bawaba al ahram нашри хабар берди.

Унда 50 мамлакатдан келган ҳофизлар иштирок этишмоқда. Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, бу йил Қуръони каримни оҳангига қараб ўқишга катта эътибор қаратилади. Қуръон мусобақаси доирасида унинг иштирокчиларига маданий дастур ташкил этиш ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳат уюштириш ҳам кўзда тутилган.

Bawaba al ahram нашрининг хабарига кўра, Дубай шаҳри (БАА)да 4 ноябрь куни бошланган шейхи Фатима Бинт Муборак номидаги учинчи халқаро мусобақа 16 ноябрь кунига қадар давом этади. Унда 63 та мамлакатдан вакиллар қатнашмоқда. Аёллар ўртасидаги Қуръон ҳофизалари мусобақалари Дубайнинг ал-Мамзар тумани маданият ва фан амфитеатрининг залида бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа БАА вице-президенти ва бош вазири, шунингдек Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумнинг қўллаб-қувватлаши остида ўтказилмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилда Рамазон ойи вақтида Дубайда 104 та мамлакатдан келган ҳофизлар иштирокида 22-Халқаро Қуръон мусобақаси – Dubai International Holy Quran Award бўлиб ўтганди.


Islom.uz портали таҳририяти

Таржимон
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх давоми...

942 11:27 / 20.07.2025
БАА Рас алХаймаrdquo мукофоти Қуръони карим фанлари институти томонидан ўтказиладиган Қуръони карим мусобақасининг 19даврида иштирок этувчилар сони 1420 нафарга давоми...

2290 11:00 / 28.12.2018
Диққат янги нашрДунёда ўзининг ўтмишини ўрганмайдиган халқ йўқлиги, тарихнинг шавкатли саҳифаларини, оловли онларини бугунги ва келажак авлодларга ибратнамуна давоми...

5042 20:18 / 09.07.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига давоми...

3108 14:55 / 23.04.2020