1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркманистон Афғонистонда масжид қуради

11:51 / 10.11.2018 2406 pdf Ўқиш режими + -

Туркманистон ўз маблағлари ҳисобидан Фарёб вилоятининг маъмурий маркази Акина қишлоғида 500 кишилик масжид қуриб беради. Бу ҳақда orient.tm нашри хабар берди.

Масжид 2020 йилнинг охирида ишга туширилиши режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, 9 ноябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тегишли қарорни ҳукумат мажлисида имзолаган. 

Ҳужжат орқали Туркманистоннинг Афғонистондаги консуллиги (Мозори Шариф шаҳри)га  «Ghazanfar Construction, Road Work Rail Way Construction Material P.CO» афғон қурилиш компанияси билан масжид қурилишига битим имзолашга рухсат берилган.

Г.Бердимуҳамедов ҳужжатни имзолар экан, Туркманистон бундан буён қўшни мамлакатга ҳар томонлама ёрдам беришда давом этишини билдирган.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил 918 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳри V Ислом Бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилади. Маълумки, жорий йил Хитойда ўтиши керак бўлган ёзги Осиё давоми...

1993 16:00 / 09.08.2022
Эътиқодлар хилмахил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, инсонпарварлик ва меҳроқибат туйғуларини шакллантириш давоми...

4040 12:20 / 06.07.2021
Кеча, 28 декабрь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгашининг биринчи йиғилиши давоми...

2291 10:58 / 29.12.2022
Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб давоми...

1592 12:18 / 22.06.2024