1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

14:55 / 23.04.2020 3094 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори:

≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;

≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;

≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;

≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин!

Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида .Ислом ndash тинчлик ва бағрикенглик дини, мавзусидаги Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирди, деб хабар давоми...

2941 16:00 / 29.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Ватанимиз тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий давоми...

1754 11:42 / 12.01.2025
Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг VI йиғилиши доирасида мазкур тузилма қошидаги Фатво ҳайъатининг II мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, давоми...

1009 21:36 / 11.09.2025
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган минтақа мамлакатлари ва Озарбайжон Президентлари давоми...

788 12:12 / 16.11.2025