1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муҳаммадга ﷺ содиқ Муҳаммад Содиқ!

20:18 / 09.07.2018 4948 pdf Ўқиш режими + -

Диққат янги нашр!

Дунёда ўзининг ўтмишини ўрганмайдиган халқ йўқлиги, тарихнинг шавкатли саҳифаларини, оловли онларини бугунги ва келажак авлодларга ибрат-намуна сифатида етказишнинг аҳамиятини дуру жавоҳирлар билан ўлчаб бўлмаслиги барчамизга аён ҳақиқатдир. Хотиралар марказида эса, истаймизми-йўқми, тарихий шахслар юксак қоялар, тоғ чўққилари янглиғ қад ростлаб турадилар. Даврлар, замонлар ўтади, бироқ маърифатли, зиёли қалблар наздида ўша қоя, ўша чўққилар олис-яқин мозий юксакликларидан нур ва зиё таратиб, келажак авлод йўлларини ёритиб тураверади.

«Hilol» нашриёти томонидан замонамизнинг беназир олими, халқимизнинг ифтихори, етук аллома, баркамол шахсият ҳамда гўзал инсоний хислатлар соҳиби бўлмиш фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳақларида замондошларимизнинг хотираларидан иборат «Муҳаммадга содиқ Муҳаммад Содиқ» номли китобни нашрдан чиқарди. Китоб жорий йилнинг 11 июлидан бошлаб сотувга чиқмоқда.
Азизлар, ушбу китоб ҳам китоб жавонингиздан, ҳам қалбингиздан муносиб ўрин олади деб умид қиламиз, иншааллоҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов давоми...

2846 15:00 / 28.01.2019
Мисрлик машҳур қори шайх Абдул Алим Фасад вафотининг бир йиллиги муносабати билан хотирланди.АльШурук хабар беришича, 2021 йил 16 январь куни Мисрнинг Кафр шайх давоми...

1341 16:28 / 17.01.2022
Ҳадисшунос Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳақидаҲадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий алАъзомий алҲиндий давоми...

2626 16:16 / 08.11.2019
1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий 19171993 йй. .сулс, хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида давоми...

1824 14:15 / 22.05.2024
Аудиолар

212681 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131896 14:35 / 11.08.2021