1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нақшбандия – барча замонлар учун зарур таълимот

12:02 / 13.10.2018 2932 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 11 июлида Президентимизнинг “Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган эди.

Бугун Гулистон шаҳрида Гулистон давлат университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган тасаввуф илми ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган, Баҳоуддин Нақшбанднинг фаолияти ва мероси, нақшбандия тариқати ва унинг ўзбек миллий фалсафаси, адабиётини шаклланиш жараёнидаги аҳамияти, ёшларни тарбиялашдаги ўрнини тадқиқ қилиш ва тасаввуф таълимотининг ғоявий тарбия жараёнидаги муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу анжуманда нақшбандийшунос, тасаввуфшунос, исломшунос, навоийшунос олимлар иштирок этишмоқда. Анжуманда 4 та шўъбага бўлинган ҳолда “Буюк валий Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва илмий мероси”, “Тасаввуф таълимотининг долзарб муаммолари”, “Нақшбандия тариқати намоёндаларининг бунёдкор ғоялари”, “Тариқатнинг ёшларни ғоявий тарбиялашдаги ўрни” мавзулари доирасида муҳокамалар ташкил этилди.

Иштирокчиларнинг “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг глобал моҳияти”, “Баҳоуддин Нақшбанднинг “Аврод Бахоия” асарининг маънавий-маърифий аҳамияти”, “Хожагон тасаввуфий таълимотида маърифат босқичи”, “Навоий (Фоний) – “Лисон ут-тайр”ида Нақшбандия тарғиби” номли маърузалари ниҳоятда қизиқарли, баҳсли, янгиликларнинг кўплиги билан анжуман иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Анжуман доирасида Тошкент, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг 120 нафар олимлари ва талабаларининг 103 та мақола ва тезислари жамланиб, анжуман материаллари китоб ҳолида нашр этилди.

Баҳоуддин Нақшбандий таваллудига бағишланган суҳбатлар, илмий-семинарлар республикамизнинг барча таълим даргоҳларида давом этмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Масжид имомхатибларига қулай шартшароит яратиб бериш, уларнинг яшаш манзиллари билан ишхоналари орасидаги масофага эътибор қаратиш самарали меҳнат қилиш учун давоми...

1792 18:05 / 03.04.2024
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга давоми...

906 16:07 / 25.11.2025
Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида 19 октябрь куни Истанбуллик машҳур хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди. Ҳусайн Кутлу замонавий давоми...

1466 23:11 / 24.10.2024
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. .Бугун тарихий воқеа mdash бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг .Олий даражали Имом давоми...

1584 01:03 / 11.11.2022