1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвада Халқаро Иккинчи Умумроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

11:26 / 13.10.2018 2556 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллаб-қувватлаш Фонди кўмагида Халқаро “Ислом: психологик барқарорлик шахсий ва жамоавий фаровонликнинг асоси” Иккинчи Умумроссия илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференция “Ислом: онгли (аниқ) танлов ёки урф-одатларга амал қилишми?” мавзусини ўз ичига қамраб олди.

Мазкур конференцияда Индонезия, АҚШ, Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг турли минтақалари: Грозний, Красноярск, Қозон, Москва, Нальчик, Назрань, Оренбург, Пятигорск, Рязань, Саранск, Саратова, Санкт-Петербург, Симферополь, Уфадан мутахассислар (руҳшунослар, теолог (дин бўйича мутахассис)лар, имомлар, ўқитувчилар, шифокорлар, журналистлар, этнографлар, давлат арбоблари ҳамда ФСИН ходимлари) қатнашишди.

Жумладан, Ўзбекистондан вакил сифатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизлари Одинахон Муҳаммад Юсуф иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Биринчи Умумроссия “Ислом: психологик барқарорлик, шахсий ва жамоавий фаровонликнинг асоси” илмий-амалий конференцияси 2017 йил 29 сентябрда Москва шаҳрида ўтказилган эди. Унда Россия Федерациясининг 25 та минтақасидан 90 га яқин мутахассислар қатнашган эдилар.

Унда кўплаб масалалар муҳокама қилинган, амалиётчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари уюштирилиб, мусулмонларга руҳий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мисоллар, ишлаш усуллари намойиш этилганди. Конференциянинг барча иштирокчилари бир овоздан мусулмонларга тизимли руҳий ёрдам кўрсатувчи Умумроссия ташкилотини тузишга келишган эдилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барчангизни муборакбод этади Аллоҳ таоло давоми...

1851 17:02 / 08.12.2024
Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш маркази директори, юридик фанлари доктори Гулчеҳра Маткаримова 21 декабрь куни ўтказилган Гендер тенгликни таъминлаш давоми...

2535 20:49 / 22.12.2020
Энди ўзбекистонликлар 146 доллар эвазига Қироллик туризм вазирлигининг махсус портали орқали онлайн виза олиши мумкин. Бу ҳақда visa.visitsaudi.com манбаси хабар давоми...

2520 15:20 / 07.08.2023
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази олимлари томонидан мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига давоми...

2593 10:17 / 18.06.2021