1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қибрай туманидаги бир нечта масжидларда янги тайинловлар бўлиб ўтди

18:05 / 03.04.2024 1768 pdf Ўқиш режими + -

Масжид имом-хатибларига қулай шарт-шароит яратиб бериш, уларнинг яшаш манзиллари билан ишхоналари орасидаги масофага эътибор қаратиш самарали меҳнат қилиш учун замин яратади. 

Бугун Қибрай туманидаги бир нечта масжидларда ротация бўлиб ўтди. 

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Қибрай тумани бош имоми Миродил домла Миржалилов ҳудуддаги масжидларга ташриф буюриб, янги тайинланган имомларни жамоатга таништирдилар.

Шу пайтгача Қибрай туманидаги «Саъдулла ота– жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаб келган Акбар домла Абраев тумандаги «Байтқўрғон» жоме масжидига имом ноиби лавозимига ўтказилди.

«Байтқўрғон» масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келган Муҳаммад домла Шарипов масжид имом-хатиби лавозимига тайинланди.
«Байтқўрғон» масжиди имоми бўлиб ишлаб келган Абдусамад домла Жабборов тумандаги «Саъдулла ота» масжидига имом бўлди.

Тумандаги «Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс» масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаб келган Хайрулла домла Абидов шу масжид имом ноиби лавозимига тайинланди.

Тошкент тумани «Ҳожи ота» масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келган Худойқул домла Рўзанов Қибрай туманидаги «Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс» масжиди имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Аллоҳ таоло янги тайинловларни хайрли қилсин, имом-домлалар ва ноибларнинг ишларига муваффақиятлар ато этсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадрли ватандошлар Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳроқибат ойи бўлган Рамазони давоми...

1586 22:01 / 28.02.2025
2024 йил 21 декабрь куни .HilolNashr, нашриётимизнинг мажлислар залида устоз Ёрқинжон Фозилнинг хотирасига бағишланган .Маърифат йўлининг ёрқин юлдузи, деб номланган давоми...

2309 12:04 / 22.12.2024
Россия Федерацияси Мусулмонлар маънавий бошқармаси САМ Уламолар оқсоқоллар кенгаши Спутник V вакцинасини Россия мусулмонлари фойдаланиши учун мақбул деб давоми...

2520 12:11 / 26.03.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.Маълумки, 6 феврал куни Туркиянинг жанубишарқий элларида юз давоми...

1606 13:55 / 09.02.2023