1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзияда 65-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

14:30 / 17.07.2025 1111 pdf Ўқиш режими + -

Малайзия пойтахти Куала Лумпур кейинги ойда ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича 65-халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Бернама» ахборот агентлиги хабар беради. ‎Мусобақада 50 давлатдан 72 нафар иштирокчи қатнашади. Ушбу халқаро мусобақа «Маданий ‎уммат сари (Мадани)» шиори остида Жаҳон савдо маркази (WTCKL)да ‎ўтказилади.‎

Расмий тадбирни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 2 август ‎куни очиб беради.‎

«40 нафар иштирокчи тиловат йўналишида, 32 нафари ‎эса ҳифз йўналишида беллашади», дея таъкидлайди Бош вазир девони ҳузуридаги диний ишлар вазири, доктор Муҳаммад Наъим ‎Мухтор. Унинг айтишича, мусобақа иштирокчилари шу йилнинг 19-23 май кунлари бўлиб ‎ўтган онлайн мусобақа танлови босқичида саралаб олинган. Ғолиблар тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб, жараён адолатли тарзда ўтказилган.‎

Мусобақа иштирокчиларини Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва ‎индонезиялик 16 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади.‎

Тиловат йўналиши бўйича баҳолаш мезонлари:

‎– тажвид;

‎– оҳанг (тараннум);

‎– фасоҳат (равонлиги);

‎– овоз сифати.‎

Ҳифз йўналиши бўйича:

‎– ёд олиш аниқлиги;

‎– тиловат равонлиги.

‎Мусобақа ғолиблари қуйидаги совринларни қўлга киритади:

1-ўрин ғолиби 40 минг ринггит миқдорида пул мукофоти;

2-‎ўрин 30 минг ринггит;

3-ўринга эса 20 минг ринггит пул мукофоти берилади. ‎Шунингдек, ғолибларга YaPEIM жамғармаси томонидан заргарлик ‎буюмлари ҳам ҳадя қилинади.‎

Малайзия ушбу халқаро мусобақани 1961 йилдан буён ташкил этиб келаётган илғор ‎давлатлардан бири ҳисобланади. 2016 йилда эса мамлакат Кувайт давлати ‎томонидан «Энг яхши Қуръон дастури» мукофотига сазовор бўлган.‎

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Яқинда мамлакатимизда Лувр музейининг ислом санъати бўлими директори Яник Линц бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Бундан кўзланган мақсад, 2021 йилда Луврда давоми...

4278 11:10 / 09.10.2018
Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги черков мактаби ўқувчиси Лина Брукс 13 ёшида исломни қабул қилди. Унинг Ислом динини қабул қилиши оиласи билан бўлган давоми...

4261 13:30 / 19.08.2021
2025 йил 8 апрель куни Доҳа шаҳрида .XIДоҳа Ислом молия конференцияси, бўлиб ўтади. Унда ислом молияси бўйича мутахассислар, давлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, давоми...

860 12:19 / 07.04.2025
Улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ 1356ҳижрий 1933мелодий санада Ҳиндистон шаҳри Маунатҳ Бҳанжаннинг машҳур жойи давоми...

5661 13:29 / 04.10.2019