1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатарда ислом молияси бўйича конференция ўтказилади

12:19 / 07.04.2025 779 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 8 апрель куни Доҳа шаҳрида «XI-Доҳа Ислом молия конференцияси» бўлиб ўтади. Унда ислом молияси бўйича мутахассислар, давлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, иқтисодиёт, молия ва технология соҳаларида ихтисослашган молиявий ва академик муассасалар вакилларининг иштироки кутилмоқда.

Тадбирда маҳаллий, минтақавий ва глобал даражадаги ривожланишнинг жорий ҳолати ҳамда бу йўналишдаги инновацион ғоялар намойиш этилади ва муҳокама қилинади. Бунда келажакдаги тараққиёт тенденцияларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ушбу халқаро анжуман ислом молия соҳасини ривожлантириш, экспертлар, тадқиқотчилар ва қарор қабул қилувчилар ўртасида глобал мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, замонавий технологиялар орқали ушбу соҳанинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини ошириш имкониятларини ўрганишни мақсад қилган.

Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Оли Сони ҳомийлиги остида ўтказиладиган мазкур тадбир мавзуси — «Блокчейн ва сунъий интеллект интеграцияси: ислом молияси келажаги» деб аталади.

Анжуман Қатар Савдо ва саноат вазирлигининг ва Қатарнинг бошқа ташкилотларининг расмий ҳомийлиги остида ўтказилади.

Очилиш маросимида Халқаро Исломий Фиқҳ Академияси бош котиби профессор, доктор Кутаб Мустафо Сано асосий маъруза билан иштирок этади.

Доктор Умар А Осени, Туркиядаги Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC) арбитраж маркази бош котиби, ислом банклари ўз фаолиятларида блокчейн ва сунъий тафаккурни жорий этиши учун ҳуқуқий асосларни кўриб чиқади.

Доктор Муҳаммад Шариф, Саудия Арабистонидаги Имом Муҳаммад ибн Сауд Ислом университетининг иқтисодиёт ва ислом молияси бўйича профессори, ислом банклари самарадорлигини оширишда марказлашмаган сунъий тафаккурнинг ўрни ҳақида сўз юритади.

Профессор, доктор Манал ал-Саъидий, Саудиядаги Умм ал-Куро университетининг Шариат ва Ислом тадқиқотлари факультети профессори, электрон ўйинлар ва киберспорт бўйича шариат қоидалари ва меъёрлари бўйича маъруза қилади ва бу мавзулар иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади.

Манба: https://thepeninsulaqatar.com

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

3933 06:24 / 27.08.2018
Айни вақтда юртимизда .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро конференция давом этмоқда. Анжуманда бугунги кунда дунёдаги энг таниқли уламолар, дин давоми...

1439 15:37 / 15.10.2024
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан тайёрланган .Йўл ҳаракати фиқҳи, китоби нашр қилинди.Рисоланинг негизи муаллифнинг битирувмалакавий ишини ташкил қилади. давоми...

1603 15:24 / 10.06.2021
.Исломга бағишланган умр,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни давоми...

2650 13:33 / 30.12.2021