1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Лувр музейи вакили Мўйи Муборак мадрасасига ташриф буюрди

11:10 / 09.10.2018 4273 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда мамлакатимизда Лувр музейининг ислом санъати бўлими директори Яник Линц бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Бундан кўзланган мақсад, 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган “Ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар” кўргазмаси учун Ўзбекистон музейларидан танланган экспонатлар бўйича мутахассислар фикрини ўрганишдан иборат эди.

Шу ўринда, мазкур санъат кошонаси ҳақида қисқача маълумот берсак. Лувр дунёдаги энг машҳур музейлардан бири саналади. У Парижнинг маркази, Сена дарёсининг ўнг қирғоғи, Риволи кўчасида жойлашган. Мажмуа ҳудуди Людовик XIV нинг отлиқ ҳайкали турган жойдан бошланади. Музей биноси қадимий қирол саройидир.

Ислом санъати бўлими 2015 йилда очилган. Бу йўналишдаги экспонатлар Луврнинг уч минг квадрат метрдан иборат Висконти залига жойлаштирилади. Бой мероснинг оммага тўлиқ қизиқарли ва тушунарли бўлиши учун янги майдон хронологик тарзда тўрт қисмга бўлинган. Ҳар бир экспонат остига қисқа сатрларда изоҳ берилган.

“Халқ сўзи” нашрининг маълум қилишича, музей эгаллаган майдони бўйича жаҳондаги ана шундай масканлар орасида учинчи ўринда туради. Унинг майдони бир юз олтмиш минг квадрат метрни ташкил этади. Дунёда энг кўп зиёратчи ташриф буюрадиган мажмуа ҳам шудир. Уни йилига саккиз миллион беш юз минг нафар киши зиёрат қилади.

– 2021 йил Луврда Ўзбекистонга бағишлаб ташкил этиладиган кўргазма кутилмаган, барчани чексиз ҳайратга соладиган бўлади, – дейди Лувр музейининг ислом санъати бўлими директори Яник Линц. – Чунки юртингизнинг бой маданий мероси нафақат францияликларда, балки музейимизга ташриф буюрадиган миллионлаб сайёҳларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Сафаримиз давомида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, “Афросиёб” Самарқанд шаҳар тарихи музейи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Мўйи Муборак мадрасаси ва Ўзбекистоннинг бошқа музейларини бориб кўрдик. Изланишларимиз якунлари бўйича саралаб олинган ҳар бир экспонат бўйича хулоса берилиб, кўргазма учун ягона рўйхат шакллантирилди. Ўйлайманки, бу кўргазма икки давлат ўртасидаги маданий муносабатлар ривожида муҳим ўрин эгаллайди.

Айни пайтда Лувр билан биргаликда Ўзбекистонда музей экспонатларининг консервацияси ва реставрацияси бўйича мобиль лаборатория яратиш, шунингдек, “Экол де Лувр” мактаби билан биргаликда музей мутахассислари ва санъатшунослари малакасини ошириш бўйича бир нечта маъруза ҳамда амалий семинарлар ташкиллаштириш устида ишлар олиб бориляпти.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Манба
Халқ сўзи (online)
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, диёримизнинг машҳур шайхлари, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёратлари давоми...

1898 19:30 / 11.06.2022
Индонезиянинг Маланге шаҳрида ислом маркази қурилиб, унинг ўзига жалб этувчи энг асосий жиҳати 4D форматдаги Қуръон музейи бўлади. Бу ҳақда Malang Times портали хабар давоми...

2426 16:57 / 22.10.2018
Миср Вақф вазирлиги мамлакатда 1000 та Қуръони Карим мактаблари очилганини эълон қилди. Бу ҳақда iqna хабар беради. Мактабларни очилиш маросимлари вазирликнинг давоми...

2907 10:30 / 01.07.2019
Саудия Арабистони сафари давомида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Мадина шаҳрида ўз ибодатларини адо давоми...

2300 13:09 / 04.05.2022