1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ўрганса бўлар эди...

16:39 / 10.06.2024 1508 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра: «Ҳозирги давр (1800 йилдан ҳозирги кунимизгача) 1859 йилда Чарльз Дарвин (1809-1882) ўзининг «Турларнинг табиий танланиш йўли билан пайдо бўлиши» деган китобини чоп этди. Дарвин бу китобда ҳаёт шакллари онгли Худонинг ижодий фаолият маҳсули эмас, балки ўзгарувчанлик, наслийлик ва табиий танланиш натижасидир, деган фикрни илгари сурди. Эволюция назарияси пайдо бўлгач, илгари Яратганга иймон билан тўлиб турган бўшлиқни илмий изоҳлар билан тўлдириш имконияти туғилди. Эволюция назарияси кўплаб олимларнинг фикру хаёлини эгаллаб олди. Энди улар бу назарияни илм-фаннинг барча соҳаларига, ҳатто тарих (Маркс) ва психологияга (Фрейд) ҳам татбиқ эта бошлади.

Дарвинизм оқибатида кўплаб одамлар Худога бўлган иймонидан ажралди, энди уларга иймоннинг кераги бўлмай қолди. Агар инсоният ўз муаммоларини ҳал қилиб,  порлоқ келажакка умид боғлаш йўлини қидираётган бўлса, одамлар ҳеч қандай Худога эмас, балки фақат ўз онги, ақли ва кучигагина суяниши керак, деган тушунча ҳосил бўлди».

Изоҳ: Европада бўлиб ўтган бу жараёнларнинг барчаси инсоф билан назар солган, ақли хуши жойида бўлган ҳар бир инсонни ҳайратга солмай иложи йўқ. Мисол учун ўша пайтда Дарвиннинг фикрига ўхшаш фикрни айтаётган ва ёзаётганлар оз эмас эди.

Нима учун айни Дарвиннинг гапи мўъжизакор бўлиб, уни қабул қилиш керак бўлиб қолди?

Нима учун Дарвининг «Турларнинг табиий танланиш йўли билан пайдо бўлиши» деган китоби чоп этилган куниёқ сотилиб бўлди? Ёки олдиндан роса реклама қилинган эдими?

Нима учун Европада кўплаб даҳолар, файласуфлар туриб ҳеч кимга танилмаган саёҳатчи биологнинг гапи борлиқни ва ундаги барча ҳақиқатларни мустаҳкам ва собит ақийдаси даражасига айланиб қолди?

Бунга ўхшаган саволларни инсоф қилган Европаликларнинг ўзлари ҳам ҳозиргача ўртага қўйиб, жавоб топа олмай келмоқдалар. Баъзи таҳлилчилар, Дарвин ўз гапи давомида турларнинг пайдо бўлиши ҳақида сўз юритиб Аллоҳ таоло сўзи ўрнига «табиат» сўзини ишлатиб қўйган. Ўша «табиат» сўзи ўрнига «Аллоҳ таоло» деса ҳеч нарса бўлмас эди. Ундан кейинги дарвинчилар ҳам ҳозиргача, табиатнинг моҳирлиги, усталиги ва бошқа қобилиятлари ҳақида оғиз кўпиртириб гапирадилар, аммо ўзлари ўша табиат нима эканини чуқур ўйлаб кўрмайдилар, дейишади.

Нима бўлганда ҳам, кимларгадир Дарвин ўша гапни айтиши керак экан, у айтди. Одамлар ўша гапга эргашиши керак экан, улар эргашди. Эргашганда ҳам кўр-кўрона эргашдилар ва ҳозиргача эргашмоқдалар. Ёки ҳозиргача кўр-кўрона эргашишга мажбур қилинмоқдалар.

Ҳеч ким, Дарвин ким ўзи, нима учун унинг хаёлига келган ўйларини собит эътиқод қилиб олишимиз керак, у ҳам бизга ўхшаган одамку, дейишни хаёлига ҳам келтирмади. Мабодо баъзилар мазкур гапларни хаёлига келтирган бўлса ҳам унинг бошига тўқмоқ тушди. Сен ҳали, Дарвиндек зотнинг гапига шубҳа қилмоқдамисан, дейилди. Ҳозиргача бу даҳшатли гап такрорланмоқда. Мисол учун 2013 мелодий сананинг баҳорида Англиядаги таълим ишларини бошқарувчи тараф, ким Дарвиннинг назариясига қарши бўлса, биз унга таълим учун маблағ бермаймиз, дея жар солди. Агар шунга ўхшаш гапни бошқа бир тараф айтганида демократияни поймол қилиш, инсон ҳуқуқларини топташ каби бир неча моддалар асосида маҳкамага тортилиши турган гап эди. Аммо гап Дарвин ҳақида бораётгани учун мазкур таҳдидга қарши биров ҳеч қандай чора кўра олмади.

Маълумки, Дарвин ўз назариясини уйида ўтириб олиб хаёлига келган нарсаларни ёзиш билан тақдим қилган. У айтган эволюцияни ва бошқа сафсаталарни, ўзи ҳам, бошқа биров ҳам кўрмаган ва кўриши мумкин ҳам эмас. Агар ундан кўра кучлироқ гапни Дарвиндан бошқа одам айтса, европаликлар уни жиннига чиқаришлари турган гап. Чунки улар кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб ва қўл билан ушлаб кўрмагунча бирор нарсага ишонмайдиган моддапарастлар экани ҳаммага маълум. Аммо Дарвин нима деса, ўшани муқаддас матн сифатида ушлаб олишлари ҳам фарз, ҳам вожиб.

Энг қизиғи, ўша вақтда Дарвин шахсияти ҳақида, унинг келиб чиқиши, оиласи, ота бобоси ҳақида ўйлаб кўрадиган одам бўлмаган. Аммо ўрганса бўлар эди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳ .Европа ўз жонига қасд қилмоқда, деган сарлавҳа остидаги маълумотда қуйидагиларни ёзади .Кашфиётлар ва ихтиролар асри давоми...

1786 14:52 / 19.07.2024
Бир куни подшоҳ вазирдан.Нега хизматчим, ҳеч нарсаси йўқ бўлса ҳам, мендан кўра ҳаётида бахтлироқ, мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳ бўлсам ҳам, таъбим хира, деб давоми...

4458 11:28 / 22.01.2022
Европа маданиятининг пойдеворига дарз кетиб бўлган, деворлари тебраниб қолган, кунданshyкунга юксалиб боргани сайин унинг оғишиши ва парокандалиги ошиб борар, давоми...

1847 13:42 / 08.09.2024
965мелодий санагача Қуртуба шаҳрида ҳозирги Испаниянинг Қуртуба шаҳри камбағалларнинг болалари учун саккизта мадраса бор экан. Ўша йили у ернинг ҳокими Ҳакам II давоми...

2350 16:02 / 15.02.2020
Аудиолар

210932 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130190 14:35 / 11.08.2021