1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ислом тақлид душманидир (иккинчи мақола)

16:02 / 15.02.2020 1853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

965-мелодий санагача Қуртуба шаҳрида (ҳозирги Испаниянинг Қуртуба шаҳри) камбағалларнинг болалари учун саккизта мадраса бор экан. Ўша йили у ернинг ҳокими Ҳакам II яна йигирма еттита янги мадраса очган.

Қоҳира шаҳрининг ҳокими Мансур Қаловуун бўлса, етим болалар учун алоҳида мадраса очиб, уларни ётоқхона, таом ва кийим-кечак билан таъминлаган.

Мусулмон юртларининг барчасида ўқув юртлари толиби илмларини текин таом, китоб, кийим-кечак ва ётоқхона билан таъминлаш оддий ҳол ҳисобланган. Уларни маблағ билан таъминлашни ҳукуматлар, якка шахслар ва вақфлар ўз зиммаларига олганлар. Шу боис ҳам, мазкур ўқув юртларидаги толиби илмлар турли илмларни қунт билан ўрганганлар.

Мадрасалардаги дарслардан қониқмаган ўткир зеҳнли талабаларнинг ота-оналари ўз фарзандлари учун қўшимча дарслар ҳам ташкил эттиришган. Тарихчилар бунга буюк ватандошимиз Абу Али ибн Синони мисол қилиб келтирадилар. Ибн Сино ёши ўнга етмай туриб, Қуръони каримни ва бошқа бир қанча диний китобларни ёд олиб бўлади. Сўнгра мадрасадаги дарслар озлик қила бошлаб, қонун бўйича хусусий устоздан дарс олади. Ҳисоб илмини эса, бир кўмирфурушдан ўрганади. Сўнгра отаси унга таълим бериш учун Абу Абдуллоҳ исмли устозни келтирибди. У фалсафани билар экан. Ибн Сино ундан бир оз дарс олгандан кейин устозидан ўзиб кетибди. Кейин мантиқ илмини ўрганишга киришибди. Жуғрофияга ўтганда эса, устози энди ўзинг китобни ўқийвер, хатоинг бўлса, мен тўғрилаб қўяман, дебди. Абу Абдуллоҳ Бухорони тарк этгандан кейин Ибн Сино Ийсо ибн Яҳё деган устоздан табиий илмларни ва тибни ўргана бошлабди. Тиб соҳасидаги энг қийин китобларни мутаола қилганига қарамай, тиб осон экан, қисқа муддатда ўрганиб олдим, деган экан. Ўша вақтда у ўн олти ёшда экан. Сўнг бир ярим йил давомида сафарларда юриб, мантиқ ва фалсафанинг турли қисмларини ўрганади. Орада Бухоро ҳокимини даволаб, унинг қасридаги кутубхона ва шифохоналарида ўқиб, таълимини охирига етказади. Ўшанда унинг ёши ўн саккизда экан.

Бу маълумотлардан мусулмон оламининг ажралмас қисми бўлган бизнинг юртимизда ҳам бундан минг йил аввал Ислом дини фазли ила илмнинг турли соҳаларида етук мутахассислар ва устозлар бўлгани очиқ-ойдин кўринади.

Мусулмонларнинг илм истаб қилган саъйи ҳаракатлари туфайли дунёда биринчи тўлақонли дорулфунунларга асос солинди. Мағрибнинг Фас шаҳридаги «Қаравийюн», Тунисдаги «Зайтуна» ва Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорулфунунларининг минг йиллик байрамлари ўтказилганини эсланг. Агар овруполиклар ўзларининг энг қадимги дорулфунунларининг минг йиллигини ўтказмоқчи бўлишса, яна уч юз йил кутишлари керак.

Ўқиш ва ёзишни ўрганмаган Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида ўқиш ва ёзишни билмаган уммат Аллоҳ таолонинг “Ўқи!” деган хитоби ила бошланган исмида “ўқиш” маъноси акс этган охирги илоҳий китоб Қуръони Каримни дастур қилиб олган мусулмон уммати ўзидан олти юз йил аввал ўқиш ёзишни ва илмни ўрганган миллатга келган масийҳийликга амал қилувчи халқлардан қариб минг йил аввал дунёдаги биринчи университетни ташкил қилди. 

Ислом олами билан Оврупо орасидаги илм борасидаги фарқни тушуниб етиш учун ғарблик илм соҳибларидан бирининг эътирофини эслаш кифоя. У мусулмон оламида ўша илм-фан гуллаб-яшнаган пайтда Оврупонинг ҳолини қуйидагича тасвирлайди:

«Тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи асрларда ғарбнинг 95 фоиз аҳолиси ўқиш-ёзишни мутлақо билмас эди. Оврупонинг подшоҳлари, амирлари ҳам ўқиш-ёзишни билмас эдилар. Машҳур подшоҳ Буюк Шарл қарилик чоғида ўқиш-ёзишни бир оз ўргангани ҳаммага маълум. Монастирлардаги роҳиблар ва диний ходимлар қўлларига қалам тутишни ҳам билмас эдилар».

(«Аллоҳнинг нури Оврупони ёритур», 393-бет.)

Мусулмонларнинг динлари ҳақидаги умумий маълумотларни жамловчи барча китобларида, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини жамлаган китобларида аввал   «Ислом ва Иймон» ҳамда «Ният ва Ихлос» китобларидан кейин «Илм китоби» келади. Бу эса, ўз навбатида Ислом дини илмга қанчалик эътибор беришини, иймон ва ихлосдан кейин илм ҳамма нарсадан устун туришини кўрсатади.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва давоми...

2646 11:00 / 10.12.2020
Император Буюк Теадоси, 380йилда христианликни ягона расмий эътиқод ҳолига олиб келади. Рим епископи, бошқаларга нисбатан зафар қучади ва Папа Baba унвонини олади. давоми...

1825 15:01 / 24.10.2020
Буюк ватандошимиз Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган давоми...

2681 19:30 / 11.05.2021
Доктор Саъид анНаҳид АлАховайн университети.Фас шаҳри чинакам исломий шаҳарнинг тимсолидир. Шаҳар энди қурила бошлаган пайтда муайян тартибга кўра ташкил давоми...

2388 13:05 / 26.11.2019