1446 йил 9 жумадул аввал | 2024 йил 11 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Инсон ўзини бадавлат кўрса туғёнга кетади

14:52 / 19 июль 1120 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳ «Европа ўз жонига қасд қилмоқда» деган сарлавҳа остидаги маълумотда қуйидагиларни ёзади:

«Кашфиётлар ва ихтиролар асри: Тарихда ўтган асрларнинг бошқа асрлардан ажралиб турадиган томонлари маълум бўладиган бўлса, биз ҳозирги асрни кашфиётлар ва ихтиролар асри деб, радио ва электр токи асри деб аташимиз мумкин бўлади. Европаликларнинг бу борадаги хизматлари-ю, тараққий топганлари, кашфиёт ва ихтиро эгаларининг маҳоратлари, тан олмасликнинг иложи йўқ.

Шундай бўлса-да, Европада пайдо бўлган кашфиётлар ва ишлаб ­ чиқаришларни мақташда қанчалик чуқур кетилмасин,  уларга қанчалик мағрур бўлмайлик, кашфиётчилар ва ихтирочиларни қанчалик мақтамайлик шу нарсани унутмаслигимиз керак бўладики, ана шу ишлаб ­ чиқариш ва кашфиётларнинг ўзлари пировард ғоя ҳам эмас ва кўзда тутилган асосий мақсад ҳам эмас. Аксинча улар бошқа бир ғоя йўлидаги воситалар бўлиб, ўшаларга қараб яхши ва ёмон, фойдали ва зарарли деган баҳони берамиз. Бунда ғоянинг миқёси, яхши ёки ёмон эканлигига қаралади. Яратилишига сабаб бўлган ғояга қанчалар мувофиқ келишига, ундан вужудга келадиган натижаларга, одамларнинг ҳаётида, жамиятларида, ахлоқлари ва сиёсатларида тутадиган ўринларига қараб муваффақиятли ёки муваффақиятсиз деган ҳукмни берамиз.

Саноатлар ва кашфиётлардан мақсад, Исломнинг уларга муносабати:

Ғоя ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча у билимсизлик ва ожизлик сабабидан ҳаёт йўлида учрайдиган қийинчиликлар ва тўсиқларни енгиш, табиатнинг ушбу борлиқда омонат қўйилган кучларидан, яхшиликларидан, унда тарқалиб кетган бойликларидан фойдаланиш, ер юзида такаббурлик ва бузғунчилик қилмаган ҳолда тўғри мақсадлар йўлида ишлатишдир.

Авваллари инсон пиёда сафар қилар эди. Кейинроқ ўзига ҳайвон бўйинсундириб қўйилгани ҳақида илҳом бўлди ва тез ҳамда чопқир отларни минадиган бўлди. Кейин эса тезлик ва ихтиролар бобида аста ­ секинлик билан юксалиб бораверди. Ниҳоят аравадан поездга, ундан машинага, ундан самолётгача етиб келди. Шунингдек, елканли кемалардан бошлаб пороходларга етиб келди. Агар ана шуларнинг барчаси бир жойдан бошқа бир манзилга жиддий фойдаси бор тўғри ғараз билан сафар қилсин, авваллари ўзи қийналиб кўтарадиган юкларни ортиб юрсин, вақт ва кучдан унумли фойдаланиб яхшиликка ишлатсин учун тўғри мақсадларга хизмат қиладиган бўлса, бунинг ёмон ери йўқ. Ҳатто бу ўта яхши ишдир.   Бошқа табиий кучларни, инсон қонуний фойдаланадиган ва фойдали тўғри мақсадлар учун ишлатадиган янги кашфиётларни ана шунга таққослайсиз.

Албатта, Исломнинг бу ишларга муносабати аниқ ва равшан. Зотан у инсонни Аллоҳнинг ердаги халифаси эканини, оламни ўзининг ёки бошқанинг тасарруфи билан тўғри мақсадлари учун бўйинсундириб қўйганининг хабарини бериб қўйгандир:

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади:

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ

«У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот» (29-оят).

Аллоҳ таоло «Иброҳим» сурасида марҳамат қилади:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйган ва анҳорларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйган Зотдир» (32-оят).

ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ

«У қуёш ва ойни муттасил ҳаракатлантириб, сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шунингдек, сизга кеча ила кундузни ҳам беминнат хизматкор қилиб қўйди» (33-оят).

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

«Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир» (34-оят).

Аллоҳ таоло «Исро» сурасида марҳамат қилади:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

«Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (70-оят).

Ўқувчи Аллоҳнинг сўзидаги «уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик», «ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик» жумлалари ҳақида бир мулоҳаза юритсин...

Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида марҳамат қилади:

ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ

«У Зот чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик, манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам» (5-оят).

ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ

«Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганларида чирой бор» (6-оят).

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

«Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларга кўтариб боради. Албатта, Роббингиз ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир» (7-оят).

Дарҳақиқат Аллоҳ ушбу оятда қийналмасдан ўз мақсадига эришсин учун инсонга имкон яратиб берганини миннат қилган. Буни Ўзининг бандага меҳрибон ва раҳмли эканига далил ­ хужжат қилиб келтирган.

Аллоҳ таоло «Зухруф» сурасида марҳамат қилади:

ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ

«У барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир. Токи сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингизнинг неъматини эслаб, дейсиз: «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз» (12-14-оятлар).

Киши машина ёки самолётга минар экан «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик», демоғи қандай ҳам муносиб ишдир. Зеро,  жони ва ҳаракати йўқ бўлган темир парчасини у қандай қилиб ўзига бўйинсундира олсин?! Аллоҳ унга бўйинсундиради ва Унинг амри билан қаёққа бўлса ҳам кетаверади. У Аллоҳнинг ҳузурига қайтиб боргувчи эканлигини, ўзига берилган улкан куч­қувват ҳақида ҳисобга тортилишини унутмаслиги керак. Чунки ана шу қудрат ва имкониятни суистеъмол қиладиган бўлса бунинг жазосини олажак. Шунингдек, ўзини Аллоҳнинг итоаткор бандаси, Унинг ҳукмига бўйинсунувчи эканлигини, ўлим, ҳаёт бериш ва қайта тирилтиришлик ўзининг қўлидан келмас эканлигини унутиб қўймасин. Чунки инсон агар ўзини бадавлат кўрса, туғёнга кетади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Рим Туркманий Лондон империал коллежи Ислом тамаддуни фақат қадимги юнон фалсафасинигина сақлаб қолгани йўқ. Мусулмонлар инсоният асрлар давомида давоми...

2053 10:30 / 17.01.2020
Иқтибос.Қуръон инсониятга араб тилида нозил қилинди. Бироқ у фақат араблар эмас, бутун башарият учундир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг каломини етказиш давоми...

1623 15:00 / 16.12.2021
Европа тилларидаги фр. Renaissance, итал. Rinascimento сўзининг маъноси қайта тирилиш ва уйғониш маъноларини англатади. Европаликлар ўзларининг бузуқ динга асосланган давоми...

1791 14:40 / 16.12.2023
Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга унинг атрофидаги барча нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилган. Турар жой, давоми...

1958 15:00 / 01.08.2021
Аудиолар

134088 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54434 14:35 / 11.08.2021