1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Нопок юртнинг набототи фақат қийинчилик билан чиқади

08:42 / 08.09.2024 1981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европа маданиятининг пойдеворига дарз кетиб бўлган, деворлари тебраниб қолган, кундан­-кунга юксалиб боргани сайин унинг оғишиши ва парокандалиги ошиб борар, данаги бузилгани учун ҳам дарахти яхши бўлмаганидан сўнг ҳосил бермаётган эди: «Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир».

Аслини олганда европа динни, ахлоқни инкор қилмай ҳам илм-фанни ривожлантириши мумкин эди. Бунга уларга бу борада ўрнак бўлган мусулмонларни яна мисол қилмоқчи эмасмиз. Мисолни бу сафар бошқа томондан келтирмоқчимиз.

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, тажрибий ва табиий илмларни ривожлантириш ҳамда уларни инсон фойдаси учун хизмат қилдириш учун табиатдаги қонунларни яхшилаб ўрганиш керак. Бунинг учун диндорлик ва динсизлик шарт эмас. Европаликларда турли сабаб ва шароитларга биноан бу илм ва фанларни ўрганиш ва ривожлантириш учун албатта, диндан воз кечиш ва кофирликни лозим тутиш керак деган тасаввур пайдо бўлган ва ўрнашиб қолган. Бу эса мутлақо нотўғри тасаввурдир.

Бунинг далилини Япония мисолида кўришимиз мумкин. Ўн тўққизинчи мелодий асрнинг иккинчи ярми ва ўтган асрнинг бошида бу давлат қолоқ давлатлар қоторида эди. Аммо европаликлардан тамаддун тараққиётини олишга қарор қилдилар ва тезда илм-фан ва технология соҳасида европанинг ўзидан ҳам ўзиб кетдилар. Шу билан бирга ўзининг дину диёнатини ҳам, урф-одатини ҳам, ахлоқ-одобини ҳам тарк этмадилар.

Японларнинг илм-фандаги тараққиёти европаникига нисбатан жуда ҳам қисқа муддатда юз берди. Уларнинг бундай мувафақиятининг сири европадан илм-фанни ривожлантириш услубини олдилар ва илм-фаннинг тайёр маҳсулотини олмадилар. Илм-фанни ривожлантириб ўзимиз унинг ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқарамиз, дедилар. Шунинг учун японлар тезда илм-фанни ўзлаштириб олдилар ва бу борада европадан ҳам ўзиб кетдилар.

Мутахассиларнинг таъкидлашларича 1860 йиллар атрофида Япония ва мусулмон оламининг, хусусан, бу оламнинг пешқадамларидан бири бўлган Мисрнинг илм-фан, иқтисод, маданият каби ҳаётнинг турли соҳаларида савиялари бир хил эди. Улар ўз тараққиётлари мақсадида икки хил йўл тутдилар. Япония европадан илм-фанни ўрганиб, маҳсулотларни ўзи тайёрлашни режалаштирди. Миср эса, европадан тайёр маҳсулотни олишни режалаштирди. Япония илм-фанни ўрганиб, маҳсулотни ишлаб чиқарди ва бу икки соҳада ҳам европадан ўзиб кетди. Миср илм-фанда ҳеч нарсага эришгани йўқ ва ҳали ҳануз европадан тайёр маҳсулотларни қиммат баҳода сотиб олишда давом этмоқда.

Бу ерда яна бир муҳим омил бор. У ҳам бўлса, Япония европанинг мустамлакаси бўлмаган. Миср ўтмишда эса европанинг ҳарбий, маданий, маърифий, иқтисодий, сиёсий мустамлакаси бўлган. Ҳозирда эса, мазкур мустамлакаларнинг биттасидан – ҳарбий мустамлакадан қутилган, холос. 

 «Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғарблик олимлар кимё илми мусулмонлар томонидан тўлақонли илм ҳолатига келтирилганини бир овоздан таъкидлайдилар. Авваллари кимёга оид нарсаларни худди давоми...

3570 13:30 / 07.03.2020
Мусулмонларнинг энг кўзга кўринган физик олимларидан бири 1029 йилда вафот топган Ҳасан ибн Ҳайсам ёруғлик илмини кашф қилган олим ҳисобланади. У ўзининг илмий давоми...

3483 06:00 / 14.03.2020
Профессор Петер Адамсон Лондон қироллик коллежи Қуръоний оятларнинг жуда кўпчилиги инсонни бу ёруғ оламни кузатиш, ундаги мукаммалликни эътироф этиш ва уни давоми...

3179 06:30 / 31.12.2019
Чўқинтириш ndash насронийликни қабул қилаётган одамлар барча гуноҳларидан ҳоли бўлиш учун уч марта сувга ботирилишидир. Айтишларича, бу янгиланиш ва қайта тирилиш давоми...

2892 14:30 / 24.06.2019
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021