1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос оятлари ҳақидаги саволлар (иккинчи мақола)

16:03 / 26 январь 1014 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг?

Жавоб: Баъзилар гоҳида: «Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима учун уларга эркак улушининг ярми белгиланган?» деган саволни беришади.

Бунинг жавоби қуйидагича: «Ислом шариати мерос хусусида кўпгина ҳикматлар сабабли эркак ва аёлнинг ўртасини фарқли қилган.

Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:

Биринчидан, Исломда аёл кишининг зарурий ва эҳтиёжий нафақалари, сарф-харажатлари унинг зиммасидан кўтарилган. Бу нафақалар она бўлса, ўғлининг, қиз бўлса, отасининг, сингил бўлса, ака ёки укасининг, аёл бўлса, эри ёки бошқа яқин эркак қариндошларининг зиммасига вожиб ўлароқ юклатилган.

Иккинчидан, Исломда аёлнинг зиммасига бирор кишига нафақа қилиш юклатилмаган. Эркак эса аҳли аёлига ва қариндошларига ҳамда улардан бошқа унинг зиммасида нафақа қилиши вожиб бўлган кишиларга нафақа қилиш мажбуриятидадир.

Учинчидан, эркакнинг сарф-харажатлари кўпроқ, молиявий мажбуриятлари улканроқ бўлиб, шу жиҳатдан аёл кишига қараганда эркакнинг мол-мулкка бўлган эҳтиёжи каттароқдир.

Тўртинчидан, эркак киши аёлига маҳр беради, уни ва фарзандларини турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш ҳам унинг зиммасига юклатилган.

Бешинчидан, фарзандлар таълими учун сарфланадиган харажатларни, хотин ва болаларнинг даволаниши ҳамда муолажалари учун сарфланадиган маблағни аёл эмас, эркак тўлайди.

Бундан бошқа яна бир қанча нафақалар ва сарф-харажатлар эркакнинг елкасида бўлиб, пок исломий шариат, ҳаким ва билгувчи Зотнинг амри эркакнинг зиммасига ушбу мажбуриятларни юклайди:

F G H I JK L M N O P Q R S...

«Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин...» (Талоқ сураси, 7-оят).

Ушбу нуқтаи назардан бизларга Аллоҳнинг эркак билан аёл улушининг фарқланишидаги улуғ ҳикмат намоён бўлади. Кимнинг зиммасида нафақалар кўп, мажбуриятлар катта бўлса, адолат ва инсоф мантиғига кўра, ўша одам меросдан кўпроқ улуш олишга ҳақли бўлади.

Ислом эркакка аёл кишига нисбатан икки баробар кўп улуш берса-да, аёлни Ўз раҳмати ва фазлига чўмдирган, аёлнинг ўзи тасаввур қилмаган даражада унга фазл кўрсатгандир. Ҳолат шундай экан аёл эркакдан кўра кўпроқ неъматга ва фароғатга бурканган, чунки аёл ҳеч қандай жавобгарликни зиммасига олмай туриб, меросга шерик бўлади. Аёл олади-ю бермайди, фойдага эга бўлади-ю, зарар кўрмайди, мол-мулк тўплайди-ю, лекин ҳеч қандай нафақага сарф қилмайди. Ёки яшаш мажбуриятларида ва ҳаёт талабларида эркакка шерик бўлмайди.

Ислом шариати аёлга, у қанчалик бой бўлишидан қатъи назар, эри бўла туриб, ўзига ёки фарзандларига молидан нафақа қилишни вожиб қилмаган, чунки аёлининг ва барча фарзандларини турар жой, кийим-кечак, озиқ-овқат нафақалари эрнинг зиммасига юклатилгандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ

«Уларни маъруф билан едириб, кийинтириш туғдирганнинг (отанинг) зиммасидадир» (Бақара сураси, 233-оят).

Юқоридаги фикрни равшанлаштирадиган, эркак ва аёл меросининг фарқланишида шариат ҳикматини намоён қиладиган бир мисол келтирамиз:

Мисол. Бир одам вафот этиб, икки фарзанди – бир ўғил, бир қизи қолди. Отадан уларга уч минг риёл (Саудия пул бирлиги) мерос қолди. Ислом шариати кўрсатмасига биноан қиз минг риёлни, ўғил эса икки минг риёлни олади. Агар улар оила қуриш арафасида бўлсалар, ўғил уйланишни хоҳласа, бўлажак келинга маҳр беради. Ушбу маҳрни икки минг риёл деб фараз қиладиган бўлсак, ўғил отасидан мерос қолган барча бойлигини маҳр сифатида аёлига бериши керак бўлади. Унинг қўлида ҳеч нарса қолмайди. Шунингдек, у уйлангандан кейин аёлининг барча нафақаларини, турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак каби эҳтиёжларини таъминлашга мажбурдир.

Аммо қиз турмушга чиқмоқчи бўлса, эридан маҳр олади. Фараз қилайлик, бу маҳр ҳам икки минг риёл бўлсин. Қиз отасидан минг риёл мерос олган, шу билан бирга, эридан ҳам икки минг риёл маҳр олади. Унинг қўлидаги маблағи уч минг риёлга етди. Бу қиз қанчалик бой бўлса ҳам, ўз молидан ҳеч қандай нафақага мажбур эмас, чунки унинг нафақаси эрининг зиммасига юкланади. Модомики у эрининг никоҳида бўлар экан, эр уни турар жой билан таъминлашга, нафақасини адо қилишга мажбурдир. Қизнинг моли кўпайди, ўғилники эса камайди. Қизнинг отасидан олган мероси ўзида қолаверди, камаймади, ҳатто кўпайди. Ўғилнинг отасидан олган мероси эса сарфланиб, йўқ бўлди.

Хўш, мерос тақсимида кимнинг моддий ҳолати яхшироқ экан, кимга кўпроқ мол-мулк тегар экан? Ўғилгами ёки қизгами? Ким неъматга ва фароғатга кўпроқ бурканган экан? Эркакми ёки аёлми? Қиз ва ўғиллар меросида ақл ва диннинг мантиғи мана шудир.

(Тамом)

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Сендан фатво сўрайдилар. Айт .Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради бир одам ўлсаю, унинг давоми...

1288 14:00 / 29 апрель
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

1890 14:21 / 07 май
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

756 09:23 / 17 май
Олтидан бирни оладиган меросхўрлар етти тоифадир 1. Ота 2. Саҳиҳ бобо 3. Она 4. Ўғилнинг қизи 5. Ота бир опасингил 6. Саҳиҳ момо 7. Онанинг боласи она бир акаука ёки давоми...

834 17:10 / 20 октябрь