1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Тасҳиҳ масалаларнинг татбиқий мисоллари

12:41 / 24.07.2025 1049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Бир киши вафот этиб, ортидан тўртта қизи, отаси, онаси ва учта ўғлининг қизлари қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (4-жадвал)

4-жадвал

 

6

Тўртта қиз

4

Ота 1/6

1

Она 1/6

1

Уч ўғилнинг қизлари

0

 
Бу шакл тамосулга мисолдир. Қизлар сони тўртта, улушлар сони ҳам тўрттадир. Демак, улушлар сони қолдиқсиз бўлинганлиги учун бу масалани тўғрилашга эҳтиёж йўқ.

2. Бир киши вафот этиб, ортидан онаси, она бир иккита синглиси ва тўртта туғишган опа-сингиллари қолди. Ушбу меросхўрларнинг мероси қандай бўлади? (5-жадвал)

5-жадвал

6

7

Она 1/6

1

Она бир иккита опа-сингил

2

Тўртта туғишган опа-сингил

4


Бу шаклда ҳам тамосулга мисол келтирилди. Масаланинг асли 6 дан 7 га авл бўлди. Ушбу ўринда масалани тўғрилашга эҳтиёж йўқ, чунки меросхўрлар сонига улушлар сони баробар, яъни тамосул бўлмоқда. Она бир икки опа-сингилга икки улуш, яъни ҳар бири биттадан улуш олади. Туғишган тўртта опа-сингилга тўрт улуш, яъни улушлар сони меросхўрлар сонига қолдиқсиз бўлинмоқда.

3. Бир киши вафот этиб, ортидан саккизта қизи, онаси ва туғишган амакиси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (6-жадвал)

6-жадвал

Улушнинг бўлаги

2

 

 

6

12

Саккизта қиз

4

8

Она 1/6

1

2

Туғишган амаки (асаба)

1

2


Бу шаклда тавофуққа мисол келмоқда. Масаланинг асли олтидан бўлиб, қизлар тўрт улушни олишади. Онага бир улуш, туғишган амакига бир улуш тегади. Қизларнинг сони ва улуши тўртдан бир билан мувофиқлашади. Саккизнинг тўртдан бири икки бўлиб, у улушнинг бир бўлагидир. Ушбу икки масаланинг асли бўлган олтига кўпайтирилади. Натижа масалани тўғрилаш бўлади (2×6=12).

4. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, олтита туғишган опа-синглиси ва она бир иккита акаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (7-жадвал)

7-жадвал

Улушнинг бўлаги

3

 

6

9

27

Эр ½

3

9

Олтита туғишган сингил

4

12

Она бир иккита ака

2

6


Бу шакл ҳам тавофуққа мисолдир. Масаланинг асли 6 дан 9 га авл бўлди. Эрнинг улуши учтадир. Олтита туғишган опа-сингиллар тўрт улушга эга чиқишади. Она бир икки ака-уканинг улуши иккита. Эътибор қиладиган бўлсак, туғишган опа-сингиллар улуши билан улар сони ўртасида яримда тавофуқ борлигини кўрамиз. Улар сонининг ярмини (яъни 3 ни) масаланинг аслига (9 га) кўпайтирамиз. Чиққан натижа (яъни 27) масаланинг тасҳиҳи бўлади. Аммо она бир икки ака-уканинг улушлари сонларига тўғри тақсим бўлади.

5. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, қизи, учта ўғлининг қизи ва туғишган акаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (8-жадвал)

8-жадвал

Улушнинг бўлаги

3

 

 

12

36

Эр ¼

3

9

Қиз ½

6

18

Ўғилнинг учта қизи 1/6

2

6

Туғишган ака (асаба)

1

3


Бу ерда табоюнга мисол келмоқда. Ушбу масалада эр тўртдан бир, қиз ярим, ўғилнинг учта қизи учдан иккини тўлдириш учун олтидан бирни олишади. Туғишган ака асаба бўлиб, қолган молни олади. Масаланинг асли 12 дан бўлади. Ўғилнинг қизлари сони билан улушлари ўртасида табоюн борлигини кўрамиз (3, 2). Учни масаланинг аслига кўпайтирамиз (3×12=36). Чиққан натижа (36) масаланинг тасҳиҳи бўлади. Ўғилнинг қизлари улушининг жами тасҳиҳдан кейин 6 бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 улушдан тегади.

6. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, бешта қизи, ота-онаси ва туғишган акаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (9-жадвал)

9-жадвал

Улушнинг бўлаги

5

 

24

27

135

Хотин

3

15

Бешта қиз

16

80

Ота 1/6

4

20

Она 1/6

4

20

Туғишган ака (маҳжуб)

0

0


Табоюнга яна бир мисол келмоқда. Бу ерда ҳар бир қизга 16 тадан улуш тегади. Бу масалада хотинга ⅛, қизларга ⅔, отага 1/6, онага ҳам 1/6 тегади. Туғишган ака ота сабабли ҳажб бўлади. Масаланинг асли 24 дан бўлиб, 27 га авл бўлади. Қизларнинг улуши 16 бўлиб, уларнинг сонига бўлинмайди. Уларнинг сони (5) ва улуши (16) орасида табоюн бор. Масаланинг авлини қизлар сонига кўпайтирамиз: 27×5=135. Чиққан натижа – 135 масаланинг тасҳиҳи бўлади. Бу ерда улушнинг бўлаги 5 бўлиб, масала тасҳиҳидан сўнг қизларнинг улуши бешдан бир бўлмоқда (бу 80 га тенг). Шунда ҳар бир қизнинг улуши 16 тадан бўлади.

Бошқа мисолларни ҳам шунга қиёслаб чиқаринг.

7. Бир киши вафот этиб, ортидан учта хотини, еттита қизи, иккита момоси, тўртта туғишган акаси ва она бир акаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (10-жадвал)

10-жадвал

Улушнинг бўлаги

28

 

 

24

672

Учта хотин

3

84

Етти қиз

16

448

Иккита момо 1/6

4

112

Тўртта туғишган ака (асаба)

1

28

Она бир ака (маҳжуб)

0

0


Бу ҳам табоюнга мисолдир. Улушнинг бўлаги 7×4=28 бўлади. Бу масалада хотинлар ⅛, қизлар ⅔, икки момо 1/6, туғишган ака-укалар асаба бўлганлиги учун қолган молни олишади. Она бир ака меросхўр фаръ борлиги учун ҳажб бўлади. Масаланинг асли 24 дан. Хотинларга уч бўлак тегади. У уларнинг сонига бўлинади. Лекин қизларнинг адади еттита бўлиб, улушлари эса 16 тадир. Булар ўртасида табоюн бор. Иккита момонинг улуши 4 бўлиб, бу улуш уларнинг сонига бўлинади. Туғишган ака-укаларга бир улуш тегади. Уларнинг сони эса тўртта. Булар ўртасида ҳам табоюн мавжуд. Масаланинг тасҳиҳи учун қизларнинг сонини ака-укалар сонига кўпайтирамиз. Натижа 28 чиқади. Бу улушнинг бўлагидир. Ушбу бўлакни масаланинг аслига кўпайтирамиз. Ҳосил бўлган сон (672) масаланинг тасҳиҳи бўлади. Валлоҳу аълам.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир 1. Эр 2. Қиз 3. Ўғилнинг қизи 4. Отаона бир туғишган опасингиллар 5. Ота бир давоми...

2218 15:00 / 26.08.2024
биринчи мақола Насабий асабалар меросда асосий ҳисобланиб, улар уч турга бўлинади 1. Асаба биннафс ўзи асаба бўлиш 2. Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш 3. давоми...

1461 14:21 / 04.11.2024
Мероснинг шартлари ҳам учтадир 1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқий ёки ҳукмий равишда вафот этиши 2. Мерос қолдирувчининг вафоти пайтида меросхўрнинг тирик бўлиши 3. давоми...

2197 09:26 / 10.06.2024
Кишига мерос олиш имкониятини берадиган сабаблар учтадир 1. Ҳақиқий қариндошлик насаб боғланиши. Булар ndash отаона, фарзандлар, акаукалар, амакилар ва бошқалардир. давоми...

2105 12:19 / 28.05.2024
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021