1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

«Машъум ака-ука»

17:09 / 01 январь 2081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Агар «муборак ака-ука» бўлмаса, аёл тоифасидагиларнинг меросдан соқит бўлишини ўргандик. Ўша ака «муборак ака-ука» ёки «муборак қариндош» деб аталади. «Машъум ака» ёки «машъум қариндош» тоифаси шундай кишиларки, улар бўлмаса, аёллар мерос оладилар, улар бор бўлса, аёллар меросдан маҳрум бўладилар. «Машъум» дейилишининг сабаби шудир, яъни аёл ўша аканинг борлигидан зарар кўради, азият чекади, унинг борлиги аёлга шумлик келтиради. Бунинг мисоли қуйидагича:

а) Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, отаси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Эрга тўртдан бир, онага олтидан бир, отага олтидан бир, қизга ярим, ўғилнинг қизига учдан иккини тўлиқ қилиш учун олтидан бир. Масала ўн иккидан ўн бешга авл[1] бўлади. Агар шу масалада ўғилнинг ўғли ҳам бўлганида, ўғилнинг қизи у билан бирга мерос олишдан маҳрум бўлар эди, чунки қолганлар фарз улушнинг ҳаммасини олиб қўйишар эди. Ўғилннг ўғли бўлмагани учун ўғилнинг қизи мерос олмоқда. Мана шу ака машъум ака дейилади. Қуйидаги икки жадвалда машъум аканинг бор ва йўқлигида масала қандай бўлиши кўрсатилган.

1-жадвал

Масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлади

12

15

Меросхўр фаръи борлиги учун

Эр ¼

3

Меросхўр фаръи борлиги учун

Она 1/6

2

Меросхўр фаръи борлиги учун

Ота 1/6

2

Асаба қилувчи йўқлиги учун

Қиз ½

6

Учдан иккини тўлиқ қилиш учун,
чунки бу аёлларнинг фарз улушидир

Ўғилнинг қизи 1/6

2

2-жадвал

Масаланинг асли 12 дан 13 га авл бўлади

12

13

Меросхўр фаръи борлиги учун

Эр ¼

3

Меросхўр фаръи борлиги учун

Она 1/6

2

Меросхўр фаръи борлиги учун

Ота 1/6

2

Асаба қилувчи йўқлиги учун

Қиз ½

6

Тарикадан ҳеч нарса қолмади

Асаба

Ўғилнинг қизи 0

Тарикадан ҳеч нарса қолмади

Ўғилнинг ўғли 0

(машъум)

 

Мулоҳаза. Ушбу ҳолатда асаба қилувчи қариндош ўғилнинг қизи даражасида бўлиши шартдир. Лекин у ўғилнинг қизи даражасидан паст бўлса, мисол учун, ўғилнинг қизи ва ўғилнинг ўғлининг ўғли каби, у ўғилнинг қизини асаба қила олмайди ва ушбу ўғилнинг қизи унинг борлиги сабабидан меросдан маҳрум бўлмайди, чунки ўғилнинг қизи фарз соҳибаси бўлади.

б) Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, она бир акаси, туғишган опаси, ота бир опаси қолди. Ушбу масалада агар ота бир ака ҳам бўлса, ота бир опа меросдан маҳрум бўлади. Ота бир ака йўқлиги учун ота бир опа мерос олади. Ушбу ака машъум акадир. Бу масаланинг тафсилотини учинчи ва тўртинчи жадвалдан кўринг:

3-жадвал

Масаланинг асли

данга авл бўлади

6

9

Фаръ йўқлиги учун
эрнинг фарз улуши

Эр ½

3

Опа-сингиллар бир нечта бўлгани
учун онанинг фарз улуши

Она 1/6

1

Асл ва фаръ йўқлиги учун

она бир аканинг улуши

Она бир ака1/6

1

Асаба қилувчи йўқлиги учун

туғишган опанинг фарз улуши

Туғишган опа ½

3

Учдан иккини тўлиқ қилиш
учун аёлларнинг фарз улуши

 Ота бир опа 1/6

1

 

4-жадвал

Масаланинг аслиданга авл бўлади

6

8

Меросхўр фаръ йўқлиги учун эрнинг улуши

Эр ½

3

Ака-ука ва опа-сингиллар бир нечта
бўлгани учун онанинг фарз улуши

Она 1/6

1

Асл ва фаръ йўқлиги учун
ота бир аканинг улуши

Она бир

ака 1/6

1

Асаба қилувчи йўқлиги, опалар бир нечта эмаслиги учун туғишган опанинг улуши

Туғишган опа ½

3

Машъум ака борлиги учун ота

бир опа меросдан соқит бўлади

Асаба

Ота бир опа 0

Машъум ака опасига зарар бериб, унинг мерос олмаслигига сабаб бўлмоқда

Ота бир ака 0 (машъум)

 

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.


[1] Авл – мерос масалаларидан бири бўлиб, кейинги бобларда ўрганилади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш ва унинг ҳукми .Асаба билғойр, тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир 1. Марҳумнинг қизи. давоми...

1322 16:13 / 12.11.2024
Муқосама бобо учун беш ўринда афзал бўлади 1 Бобо билан туғишган сингил бўлса 2 Бобо билан иккита туғишган опасингил бўлса 3 Бобо билан учта туғишган опасингил давоми...

871 14:07 / 21 март
а Агар қизлар учдан иккини тўлиқ олса, ўғилнинг қизлари ҳеч нарса олмайди. Лекин шу ўринда ўғилнинг қизлари билан бирга ўғилнинг ўғли ҳам бор бўлса, улар ўғилнинг давоми...

1290 09:08 / 24.12.2024
.Радд, сўзи луғатда қайтариш, қайтиш, буриш деган маъноларда келади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига давоми...

973 15:10 / 11 июнь
Аудиолар

210864 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130129 14:35 / 11.08.2021