1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос оятларининг баёни ва шарҳи

19:00 / 10 январь 860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Аллоҳ таоло азиз Китобида шундай марҳамат қилади:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ

«Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида бир ўғилга икки қиз улушича деб ҳукм қилади. Агар аёллар иккитадан кўп бўлса, уларга ундан (марҳумдан) қолган нарсанинг учдан иккиси. Агар битта аёл бўлса, унга ярми. Агар фарзанди бор бўлса, ундан қолган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир, у қилган васият ёки қарз (адо этилгани)дан сўнг. Ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қай бирлари сиз учун манфаатлироқ эканини билмайсиз. (Бу ҳукм) Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчидир, ҳакимдир» (Нисо сураси, 11-оят).

 

2. Аллоҳ таоло айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ

«Хотинларингизнинг фарзанди бўлмаса, сизларга улардан қолган нарсанинг ярми, агар фарзанди бўлса, улардан қолган нарсанинг чораги, улар қилган васият ёки қарз (адо этилгани)дан сўнг. Агар фарзандингиз бўлмаса, уларга сиздан қолган нарсанинг чораги, агар фарзандингиз бўлса, уларга сиздан қолган нарсанинг саккиздан бири, сиз қилган васият ёки қарз (адо этилгани)дан сўнг. Агар эркак ёки аёлдан калола ҳолида мерос қолса, унинг ака-укаси ёки опа-синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир, агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар; зарар келтирмаган ҳолда қилинган васият ёки қарз (адо этилгани)дан сўнг. (Бу) Аллоҳ томонидан ҳукмдир. Аллоҳ билгувчидир, ҳалимдир» (Нисо сураси, 12-оят).

 

3. Аллоҳ жалла саноуҳу айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

«Сендан фатво сўрайдилар. Айт: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради: бир одам ўлса-ю, унинг фарзанди бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолган нарсанинг ярми. Агар сингилнинг фарзанди бўлмаса, у ҳам унга (тўлиқ) меросхўр бўлади. Агар сингиллар иккита бўлса, уларга марҳумдан қолган нарсанинг учдан иккиси. Борди-ю (меросхўрлар) эркагу аёл бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушича. Аллоҳ (буни) адашмаслигингиз учун баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчидир» (Нисо сураси, 176-оят).

Ояти карималарнинг изоҳи ва баёни

Мазкур ояти карималар Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бўлиб, Борий табарока ва таоло унда ҳар бир меросхўрнинг улушини ойдинлаштириб бермоқда. Меросга ҳақдорлар кимлар эканига, уларнинг мерос миқдорларига ва шартларига иршод қилмоқда. Яна шунингдек, ҳикмати олий бўлган Зот инсон мерос оладиган ҳолатларни ва мерос олмайдиган ҳолатларни, қачон фарз эгаси бўлиб мерос олади ёки қачон асаба бўлиб мерос олади, ёхуд қачон иккиси билан бирга олади ва яна қачон мероснинг ҳаммасидан ёки бир қисмидан тўсилади, шуларни баён қилиб бермоқда.

Ушбу учтагина оят ушбу мўъжазлиги билан фароиз илмининг усулларини, мерос ҳукмларининг арконларини ўз ичига жамлаган. Ким мазкур оятларни ёд олиб, уларнинг маъносини англаб, тушуниб олса, ҳар бир меросхўрнинг улушини билиш осонлашади. Шунингдек, Аллоҳнинг мерос тақсимотидаги улуғ ҳикматини – адолатли дақиқ кўринишдаги тақсимотга кўра, ҳеч кимнинг ҳаққи эсдан чиқмаган, бу ҳисобдан катта-ю кичик, эркагу аёлнинг шаъни эътиборсиз қолмаганини тушуниб етади. Аксинча, У Зот шариатнинг комил кўринишида, тенгликнинг энг гўзал суратида ва адолатнинг нозик усулида ҳар бир ҳақ эгасига ўзининг ҳаққини тақсимлаб берган. У Зот меросни ҳақдорлар ўртасида шундай адолатли ҳикмат ила тақсим қилганки, унда мазлумга сўз, заифга эса шикоят, бу дунёдаги қонун-қоидалардан бирортасининг фикрига ўрин қолдирмаган. Бу тақсимотдан мақсад – адолатни рўёбга чиқариш ёки инсон зотидан зулмни даф қилишдир.

Аллома Қуртубий ўзининг «Тафсир»ида шундай дейди: «Ушбу оят диннинг рукнларидан биридир, ҳукмларнинг устунларидан биридир, асосий оятлардан биридир, чунки фароиз илмининг қадри улуғдир, ҳатто у илмнинг ярмидир.

قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «تَعَلَّمُوا الْقُرْآنَ وَعَلِّمُوهُ النَّاسَ، وَتَعَلَّمُوا الْفَرَائِضَ وَعَلِّمُوهَا النَّاسَ، فَإِنِّي امْرُؤٌ مَقْبُوضٌ، وَإِنَّ هَذَا الْعِلْمَ سَيُقْبَضُ  وَتَظْهَرُ الْفِتَنُ، حَتَّى يَخْتَلِفَ الِاثْنَانِ فِي الْفَرِيضَةِ، فَلَا يَجِدَانِ مَنْ يَفْصِلُ بَيْنَهُمَا». أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ الطَّيَالِسِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръонни ўрганиб, уни инсонларга ўргатинглар, фароиз илмини ўрганиб, уни инсонларга ўргатинглар, чунки менинг ҳам руҳим қабз қилинади. Бу илм ҳам тез кунда қабз қилиниб, фитналар зоҳир бўлади, ҳатто икки киши фариза (мерос) тўғрисида ихтилоф қилса, уларни ажрим қилиб берадиган одам топилмай қолади».

Абу Довуд Таёлисий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Қуртубий сўзида давом этиб, шундай дейди: «Фароиз саҳобаларнинг асосий илмларидан, мунозараларидан бири эди. Лекин инсонлар уни зое қилишди...» (Қуртубий, «Тафсир», 5-жуз, 56-бет).

Мерос тўғрисида қадимги ва ҳозирги уламоларимиз ёзган, таълиф қилган ҳар бир китоб ушбу ояти карималар учун тушунтириш ва баёндир. Мерос оятлари мерос масалаларининг барчасини ўзига жамлаб, сиғдирган. Ва (меросни) тақсимлашда адолат қилган, қонунни пухта, тақсимотини аниқ қилган. Ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини ён босишларсиз ёки муросаи мадораларсиз кўрсатиб берган. Мўъжиз – ожиз қолдирувчи Китобида шаръий ҳукмларни жорий қилган Зот покдир. Унинг (Қуръоннинг) олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ҳикматли, мақталган Зот томонидан нозил қилингандир. Аллоҳнинг ҳикмати ва комил – боқий шариати башарият унга тенглаша олмайдиган даражада улуғдир.

Аллоҳ таоло ҳақ сўзлайди:

ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ...

«Ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қай бирлари сиз учун манфаатлироқ эканини билмайсиз» (Нисо сураси, 11-оят).

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир 1. Эр 2. Қиз 3. Ўғилнинг қизи 4. Отаона бир туғишган опасингиллар 5. Ота бир давоми...

1195 15:00 / 26 август
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

1601 14:21 / 07 май
Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш ва унинг ҳукми .Асаба билғойр, тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир 1. Марҳумнинг қизи. давоми...

684 16:13 / 12 ноябрь
биринчи мақола Насабий асабалар меросда асосий ҳисобланиб, улар уч турга бўлинади 1. Асаба биннафс ўзи асаба бўлиш 2. Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш 3. давоми...

592 14:21 / 04 ноябрь
Аудиолар

135047 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55322 14:35 / 11.08.2021