1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухородаги «Хўжа Абдураҳмон Авф» масжидига илк ғишт қўйилди

11:14 / 10.01.2024 1577 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги «Шакаркент» маҳалласида жойлашган «Хўжа Абдураҳмон Авф» жомеъ масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.


Мажмуанинг умумий майдони 600 кв/м бўлиб, 1300 ўринли масжид хонақоҳи, кутубхона, омборхона, 24 кишилик таҳоратхона, маъмурий бино ва пештоқли дарвозаларнинг қурилиш лойиҳалар асосида давом эттирилмоқда.


Тадбир иштирокчилари мажмуадаги қурилиш ишларининг уйишқоқлигини юқори баҳолаб, бу ҳайрли ишларга ҳисса қўшаётган азиз инсонларга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Аллоҳ таолодан бу маънавий масканнинг тез фурсатда қад ростлашини ва Қиёматга қадар мўмин-мусулмонлар қадами узилмас манзил бўлмоғини сўраб дуо қилишди.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган йил мобайнида .Hilolnashr, нашриётматбааси томонидан амалга оширилган ишлар ҳар йилгидан ҳам самарали бўлди. Кўплаб янги китоблар чоп этилди, тақдимотлар давоми...

3114 14:30 / 09.01.2020
Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган давоми...

1401 14:05 / 25.05.2023
Жазоирнинг Ҳаншала шаҳрида ёзилганига 1000 йил бўлган Қуръони каримнинг нусхаси намойиш этилди, деб хабар беради AlMesa ахборот агентлиги. АнНурrdquo маърифий фестивали давоми...

2535 11:40 / 18.01.2019
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2255 13:00 / 31.07.2019