1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фитна

17:04 / 10 январь 1879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ

«Сизлардан зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинглар. Билингки, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир» (Анфол сураси, 25-оят).

Ушбу ояти каримадаги «фитна» сўзи бошқа оятлардаги каби, синов ва бало маъноларини англатади. Қайси бир жамоада золимлар зулм қилиб, бошқалар қараб турса, ҳамма – зулм қилганлар ҳам, қараб турганлар ҳам баробар балога гирифтор бўладилар.

«Зулм» деганда фақат бир шахснинг иккинчи шахсга тажовуз қилиши англанмайди. Бу сўзнинг маъно қамрови кенг бўлиб, унинг ичига барча ноҳақликлар, гуноҳлар ҳам кириб кетади. Хусусан, динни тарк этиш, Аллоҳнинг амрига юрмаслик ҳам катта зулм ҳисобланади. Қайси бир жамиятда ана шундай зулмлар содир этилса, ўша жамиятнинг барча аъзолари – зулм ишларни қилганлар ҳам, уларга бефарқ қараб турганлар ҳам биргаликда фитнага – оммавий бало-офатга гирифтор бўладилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтирган бандаларини бундан огоҳлантириб, ушбу хитобни қилмоқда:

«Сизлардан зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинглар».

Яна Аллоҳ таоло зулм қилаётганлар ва уларга жим қараб турганларга қарата «...билингки, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир», демоқда.

Албатта, зулмга қарши курашиш осон эмас. Лекин мусулмон одам қийинчиликлар олдида тушкунликка тушмаслиги керак. Ихлос билан ҳаракат қилса, Аллоҳнинг Ўзи ёрдам беради.

عَنْ زَيْنَبَ بِنْتِ جَحْشٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتِ: اسْتَيْقَظَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنَ النَّوْمِ مُحْمَرًّا وَجْهُهُ يَقُولُ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَيْلٌ لِلْعَرَبِ مِنْ شَرٍّ قَدِ اقْتَرَبَ فُتِحَ الْيَوْمَ مِنْ رَدْمِ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ مِثْلُ هَذِهِ» وَعَقَدَ سُفْيَانُ تِسْعِينَ أَوْ مِائَةً. قِيلَ: أَنَهْلِكُ وَفِينَا الصَّالِحُونَ، قَالَ: «نَعَمْ، إِذَا كَثُرَ الْخَبَثُ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом уйқудан юзлари қизарган ҳолда уйғониб, «Лаа илааҳа иллаллоҳ! Яқинлашиб келаётган ёмонликдан арабларнинг ҳолига вой! Бугун яъжуж-маъжужнинг тўғонидан мана бунча очилди», дедилар. – Суфён қўлини букиб, тўқсон ёки юз қилиб кўрсатди – «Ичимизда солиҳлар туриб, ҳалок бўламизми?» дейишган эди, у зот: «Ҳа, агар фисқу фужур кўпайса», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Одамлар орасида фисқу фасод кенг тарқалса, ораларида солиҳ кишилар бор бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уларни ҳалокатга дучор қилар экан. Шунинг учун кўпчилик бўлиб фисқу фасодга қарши туриш лозим.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتِ: اسْتَيْقَظَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْلَةً فَزِعًا يَقُولُ: «سُبْحَانَ اللهِ مَاذَا أَنْزَلَ اللهُ مِنَ الْخَزَائِنِ، مَاذَا أُنْزِلَ مِنَ الْفِتَنِ، مَنْ يُوقِظُ صَوَاحِبَ الْحُجُرَاتِ، رُبَّ كَاسِيَةٍ فِي الدُّنْيَا عَارِيَةٌ فِي الْآخِرَةِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом кечаси чўчиб уйғондилар, сўнг «Субҳаналлоҳ! Аллоҳ қандай хазиналар нозил қилди! Қандай фитналар нозил қилинди! Ҳужра соҳибаларини ким уйғотади? Бу дунёда не-не кийимлилар борки, кўпи охиратда яланғочдир!» дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга келажакда содир бўладиган баъзи ишлар, фитна ва бошқа ҳодисалар билдириб турилган. Бу сафар ҳам у зот уйқудан чўчиб уйғониб, ана шундай хабарлардан бир нечасини айтганлар:

«Аллоҳ қандай хазиналар нозил қилди!»

Бу ерда келажакда мусулмонларнинг қўлига ўлжа бўлиб тушадиган, жумладан, Форс ва Рум империяларидан тушадиган хазиналар ҳақида сўз кетмоқда.

«Қандай фитналар нозил қилинди!»

Бу ерда асосан мусулмонлар орасида бўладиган, ҳазрати Усмонга қарши қўзғалган фитнадан бошланадиган фитналар ҳақида сўз кетмоқда.

«Ҳужра соҳибаларини ким уйғотади?»

Бу ерда Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутоҳҳаралари назарда тутилган.

«Бу дунёда не-не кийимлилар борки, кўпи охиратда яланғочдир».

Бу дунёда бой-бадавлат бўлиб, турли-туман қимматбаҳо ва чиройли кийимлар кийиб ўтганлар у дунёда гуноҳлари ва айблари туфайли аҳли маҳшар олдида шармандали равишда яланғоч бўлиб қоладилар. Ҳар бир мўмин банда бу улкан ҳақиқатдан огоҳ бўлмоғи лозим.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: عَبَثَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي مَنَامِهِ فَسَأَلنَاهُ فَقَالَ: «الْعَجَبُ إِنَّ نَاسًا مِنْ أُمَّتِي يَؤُمُّونَ هَذَا الْبَيْتَ بِرَجُلٍ مِنْ قُرَيْشٍ قَدْ لَجَأَ بِالْبَيْتِ حَتَّى إِذَا كَانُوا بِالْبَيْدَاءِ خُسِفَ بِهِمْ»، فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ الطَّرِيقَ قَدْ يَجْمَعُ النَّاسَ، فَقَالَ: «نَعَمْ فِيهِمُ الْمُسْتَبْصِرُ وَالْمَجْبُورُ وَابْنُ السَّبِيلِ يَهْلِكُونَ مَهْلَكًا وَاحِدًا وَيَصْدُرُونَ مَصَادِرَ شَتَّى يَبْعَثُهُمُ اللهُ عَلَى نِيَّاتِهِمْ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом уйқуларида сесканиб тушдилар. Кейин у зотдан бу ҳақда сўраган эдик, у зот: «Ажабо! Умматимдан бир гуруҳ кишилар Қурайшдан чиққан бир киши билан мана шу байтга беркиниб олаётган эди, очиқ ерга чиққанларида эса уларни ер ютди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, гоҳида йўлда турли одамлар жамланиб қолади-ку», дедик. Шунда у зот: «Ҳа, уларнинг орасида қасд қилган ҳам, мажбур бўлган ҳам, йўлда қолган ҳам бор. Уларнинг ҳаммаси бирга ҳалок бўлади, аммо турлича қайта тирилади. Аллоҳ уларни ниятларига қараб, қайта тирилтиради», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Фитна бўлганда ва унинг сабабидан ҳалокат келганда ҳўлу қуруқ – ҳаммаси баробар ёнар экан. Ўша ҳалокат фитнага қасддан қўшилганни ҳам, мажбур бўлиб ноилож қўшилганни ҳам, йўловчини ҳам олиб кетар экан. Аммо бу «Ҳаммасининг оқибати бир хил бўлар экан-да», дегани эмас. Вақти-соати етиб, Қиёмат қойим бўлганда улар турли ҳолда қайта тириладилар. Бу дунёда иймонли, ибодатли ва солиҳ амалли бўлганлар гўзал ҳолда, қолганлар эса хунук ҳолда қайта тирилади.

Шунинг учун ҳам, мабодо атрофидаги барча одамлар бузилиб кетиб, мўмин банда бир ўзи қолса ҳам, Аллоҳ таолонинг айтганидан қолмаслиги лозим.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Коинотда, атрофимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу давоми...

3605 09:00 / 31.07.2022
Бир донишманддан .Эркак киши ҳам йиғлайдими, деб сўрашди..Ҳа, йиғлайди,, деди донишманд..Қачон йиғлайди, деб сўрашган эди, донишманд шундай деди.Эркак киши онаси давоми...

5522 17:00 / 29.05.2022
Ибн Ражаб Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади.Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришдан хавф қилган ва фарзларни адо этган мўминларга жаннат ваъда давоми...

2520 11:03 / 12.09.2019
Амалларимизнинг энг афзали вақтимизни қадрига етиб, уни асрашимиздир.Айни дамда биз яшаб турган вақтимиз бизнинг умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъи давоми...

2003 17:00 / 03.06.2022