1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

«Катта динория» масаласи

14:02 / 05 сентябрь 1101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу масаладаги меросхўрларнинг баъзиси фарз эгалари, баъзиси эса асабалардир. Бу меросхўрларнинг баъзисига 1 динордан, баъзисига 2 динордан ва баъзисига ундан кўпроқ тегади ва ушбу масала «Катта динория» дейилади.
 
Масаланинг кўриниши. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, онаси, иккита қизи, ўн иккита туғишган ака-укаси ва битта туғишган синглиси қолди. 600 динор мерос қолган. Хотинга ⅛, онага 1/6, қизларга ⅔ тегади. Қолган мол асабаларга, яъни ака-укалар ва сингилга тегади. Масаланинг асли 24 дан бўлиб, уни тасҳиҳ қилганимизда 600 дан бўлади. Шунда хотинга 75, онага 100, қизларга 400, ака-укалар ва сингилга 25, яъни ҳар бир ака-укага 2 улуш ва сингилга бир улуш тегади. Мерос 600 динор бўлгач, бир улуш фақат 1 динор бўлади. Ҳар бир меросхўрнинг улуши сонига қуйидаги шаклга кўра кўпайтирилади.
 
    25    
  24 600 Тасҳиҳ
Хотин ⅛ 3 75 Хотинга 75 динор
Она 1/6 4 100 Онага 100 динор
Иккита қиз ⅔ 16 400 Иккита қизга (200 дан) 400 динор
Асаба 12 туғишган ака-ука 1 24 Икки акага 2 динордан
1 Туғишган сингилга 1 динордан
Туғишган сингил
 
Ушбу масала («катта динория» масаласи) қози Шурайҳ замонида содир бўлиб, у киши туғишган сингилга тарикадан 1 динор беришни ҳукм қилган. Шунда ўша туғишган сингил Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, ўзи тўғрисида чиқарилган ҳукмдан шикоят қилган, «Шурайҳ менинг ҳаққимни тўлиқ бермади, 600 динор тарикадан менга атиги 1 динор тегди, ваҳоланки мен бундан кўпроқ меросга ҳақлиман», деб даъво қилган. Бу аёл ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга шикоятни тўғридан-тўғри шу шаклда айтган, масаланинг суратини айтмаган эди. Лекин Алий розияллоҳу анҳу ўзининг ўткир ақли, зийраклиги билан меросхўрларнинг сонини, масаланинг суратини ҳисоблаб чиқиб, «Балки сенинг аканг ўлиб, хотини, онаси, иккита қизи, ўн иккита туғишган акаси ва сен қолгандирсан?» деди. Аёл ҳайрон бўлиб, «Ҳа, худди шундай бўлди», деди. Шунда Алий розияллоҳу анҳу: «Унда сенинг ҳаққинг шу экан. Бундан кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас», деди. Шурайҳ бу аёлга нисбатан тўғри тақсим қилганини, аёлнинг бундан ортиқ мерос олишга ҳаққи йўқлигини тушунтирди. Бу ҳодисани фароиз илмига оид минг байтлик назм қилган мусанниф «Ал-ъазбул фоиз фии алфиятил-фароиз» китобида шундай деган:
 
Шу сабаб «шикоятчи» дея номланди,
Чунки у Алийга йиғлаб юзланди.
Унга деди: «Шурайҳ зулм қилди,
Тақсим ҳукмида адолат қилмади.
Акамдан олти юз динор тилла қолди,
Шурайҳ эса менга биргина динор берди».
Алий деди: «Балки сенинг аканг ўлиб,
Битта хотин ва онаси қолгандир-да,
Яна иккита қизу, акалардан ўн иккита,
Сингиллардан фақат сен қолгандирсан?».
Хотин деди: «Ҳа». Алий деди: «Ҳаққинг шу,
Бизга ноҳақ шикоят билан келибсан.
Шурайҳдан шикоятни ошкор қилдинг-у,
Аммо фатвосини биздан беркитдинг».
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида чоп қилинган.
 
 
 
 
 
 
Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мерос илмида тарикани тақсим қилишни аввало фарз эгаларидан, сўнгра асабалардан бошлашимиз эргашиш лозим бўлган қоидалардандир. Фарз эгалари асабалардан давоми...

1343 12:08 / 15 январь
Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш ва унинг ҳукми .Асаба билғойр, тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир 1. Марҳумнинг қизи. давоми...

1321 16:13 / 12.11.2024
1. Аллоҳ таоло азиз Китобида шундай марҳамат қилади .Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида бир ўғилга икки қиз улушича деб давоми...

1419 19:00 / 10.01.2024
Аслида агар она ота билан бирга мавжуд бўлса, меросдан молнинг учдан бирини олишларини юқорида кўриб ўтдик. Ояти карима ҳам шунга ишора қилади. Аллоҳ таоло шундай давоми...

1590 12:55 / 08.10.2024
Аудиолар

210800 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130065 14:35 / 11.08.2021