1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Набий алайҳиссаломнинг дуо ҳақида тавсиялари

14:00 / 17.02.2023 2493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг «Аллоҳим! Албатта, мен сендан батамом неъматни сўрайман», деб дуо қилаётганини эшитиб қолиб:
«Батамом неъмат нима?» дедилар.
«Яхшилик орзусида қилинган дуоим», деди.
«Албатта, жаннатга кирмоқ ва дўзахдан қутулмоқ неъматнинг батамомлигидандир», дедилар.
У зот бошқа бир кишининг «Яаа залжалоли вал икром» деганини эшитиб қолиб:
«Сенга ижобат қилинди. Сўрайвер!» дедилар.
У зот яна бир кишининг «Аллоҳим! Сендан сабрни сўрайман», деганини эшитиб:
«Сен Аллоҳдан балони сўрадинг. Сен Ундан офиятни сўра», дедилар».
Демак, сўрашнинг ҳам нозик томонларига эътибор бериб, оғиздан чиқаётган ҳар бир сўзга эҳтимомли бўлмоқ лозим экан.
Биринчи дуо қилувчи ўзи сўраётган нарсани аниқ билмас экан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўша нарсани аниқлаб олишга ёрдам бердилар.
Иккинчи дуо қилувчи сўраганини берадиган даражада яхши сўзларни зикр қилиб турган экан, уни хоҳлаган нарсасини сўрашга чорладилар.
Учинчи дуо қилувчи сўровни нотўғри қилаётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тўғри сўрашни ўргатдилар.
Бундан илмли кишилар одамларга дуони ҳам ўргатиб туришлари кераклиги келиб чиқади.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суратда, 1906 йил, Америка ҳайвонот боғларидан бирида томошага қўйилган филиппинлик бола. Унга худди маймун каби олдига егулик ва овқатлар отишмоқда. Аслини олганда давоми...

2548 14:00 / 27.02.2023
Китоб нусхаларини оммавий кўпайтириш йўлидаги изланишлар натижасида ксилография пайдо бўлди. XV асрнинг 40йилларида Германияда Иоганн Гутенберг томонидан китоб давоми...

2177 11:00 / 14.10.2021
ЗИНОГА ЯҚИНЛАШМАНГ 1ҚИСМЗинонинг ҳаром эканиЗино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. давоми...

52170 10:58 / 19.09.2017
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни тобора юксалиб бормоқда. Чорак асрки, давоми...

4809 09:49 / 23.09.2017